ХРИЗОКОЛЛА

ХРИЗОКОЛЛА (юн. chrysos — олтин ва kolla — елим; қадимда олтин буюмларни кавшарлашда ишлатилган) — силикатлар гуруҳига мансуб минерал. Кимёвий таркиби Cug[Si4O10]2(OH)12nH2O. Ромб сингонияда кристалланади. Криптокристалл, куртаксимон, узум бошидек, тупроқсимон, пўстлоқсимон агрегатлар ҳосил қилади. Ҳаво ранг, ҳаво рангяшил, кўк, қўнғир, қора хиллари маълум. Қаттиқлиги 2—4, зичлиги 2,2—2,3 г/ см3. Ёриқларни, шунингдек, кварц, пироксен доналари орасини юпқа парда каби тўддириб туради. X. мис конларининг оксидланиш зонасида кенг таркдлган минерал булиб, мис рудаларини қидиришда даракчи ҳисобланади. Қуруқ, иссиқ икдимли жойларда кенг тарқалган. Унинг малахит, азурит, церуссит, кальцит ва б. минераллар ўрнида пайдо бўлган псевдоморфозалари бор. X. хорижда Чили, АҚШ, РФ (Урал, Байкал орти), Қрзоғистондаги конларда учрайди. Ўрта Осиёда X. кдцимдан маълум. Ўзбекистонда Қалмоққир, Қўрғошинкон, Қўйтош ва Олтинтопган конларида мавжуд.


Кирилл алифбосида мақола: ХРИЗОКОЛЛА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
МИНЕРАЛ
РОССИЯ
ЧИЛИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты