ХРИСТИАНЛИК

ХРИСТИАНЛИК — жаҳонда кенг тарқалган динлардан бири. Европа, Америка мамлакатларида, Австралияда, фаол миссионерлик харакати натижасида Африка, Якин Шарқда ва Узоқ Шарқнинг бирнеча минтақаларидакенг ёйилган. Жаҳонда бу динга тахм. 2 млрд. киши эътиқод қилади. Христианликнинг асосий гояси худоодам — Иисус Христос (Исо масиҳ; қ. Исо) ҳақидаги ривоятлар билан боғлиқ. X. таълимотига кура, Худо ягона, лекин у муцаддас учлик (троица)да намоён булади. Исо келажакда тириклар ва ўликлар устидан ҳукм чиқариш учун охират куни ерга кдйтиб келади. Унинг ўгитларига, васиятларига амал қилганлар, ҳаёт машаққатларига у каби бардош берганларгина нариги дунёда ажр (мукофот) га эришадилар. Христианликнинг ақидалари, эътиқод талаблари, ҳуқуқий ва ахлоқий нормалари, чеклаш ва такиклари Библия ва б. мукаддас китобларда ўз ифодасини топган. X. 1-а. нинг 2-ярмида Рим империясининг шарқий қисмида яшовчи яҳудийлар ўртасида пайдо бўлган. Илк X. дастлаб иудсшзмдт ажралиб чиққан. Шарқ динларига хос айрим тасаввурлар ҳам унда ўз ифодасини топган. Христиан жамоаларининг ижгимоий таркиби вакт утиши билан руҳонийлар (клир) ва оддий жамоа аъзолари (мирян)га бўлинган. Айримайрим жамоалар ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланиши епископ бошлиқ черковнянг таркиб топишига олиб келди. Черков катта бойлик тўплаб, сиёсий кучга айланиб борган. Дастлаб христианларни таъқиб этган Рим императорлари кейинчалик X. тарафдорлари бўлдилар. 4-а. да X. Рим империясида мавжуд ижтимоий тузум ва унинг тартибларини ҳимоя қилувчи давлат динига айланди. Рим империясининг гарбий ва шарқий қисмидаги ўзига хос тарихий тараққиёт X. черковини иккига: католицизм (империянинг ғарбий қисми) ва православием (шарқий қисми) бўлинишига олиб келди. Христианликнинг бу бўлиниши 1054 й. да расман эътироф этилган бўлсада, бироқ бу жараён 13-а. нинг бошларида тугалланган. 16-а. да Реформация натижасида Европадаги кагор черковлар католицизмдан ажралиб чиқиб, Христианликнинг учинчи асосий оқими — протестантизм юзага кедди. 19-а. нинг охирида христиан черковларининг миссионерлик фаолияти кучайди.

Мил. нинг бошларидаёқ X. Марказий Осиё, айниқса, Марв ва Бақтрияда кенг тарқалган эди. Ана шу даврда христианларнинг Марказий Осиёда мавжуд бўлганини черков, монастир, Христианликка оид буюм, қабртош ҳамда танга каби тарихий ашёвий далиллар исботлайди. Араблар бу ҳудудни эгаллаганидан сўнг христиан жамоаларининг фаолияти тўхтаган. Христианликнинг Туркистон ўлкасида кейинги пайдо бўлиши 19-а. нинг 40-й. ларига тўғри келади. Ўрта Осиёда муқим православ черковларининг биринчиси 1847 й. да Сирдарё вилоятидаги Раим истеҳкомида қурилди. Шундан кейин Авлиёота (1866), Жулек ва Марки (1866), Туркистон (1866), Чиноз (1868), Ўратепа (1867) истеҳкомлари, Тошкент (1865), Чимкент (1868), Жиззахда (1866) православ жамоалари ташкил қилиниб, уларда доимий ҳарбий руҳонийлар фаолият олиб бордилар. Сўнгра Зарафшон округига қарашли Самарканд ва Каттақўрғонда ҳам жамоалар шаклланди. 1871 й. Россия императорининг фармонига биноан, Туркистон епархияси ташкил этилиб, унинг маркази Верний (ҳоз. Олмаота) ш. да жойлашди. 20-а. бошларига келиб Туркистонда 306 православ черкови бор эди. Бундан ташқари, ўлкада 10,1 минг старообрядчилар, 8,2 минг лютерчилар, 7,8 минг католик, 26 минг яхудочилар, 17,1 мингга яқин бошқа динга мансуб кишилар истиқомат қилар эди. 1916 й. охирига келиб епархия маркази Тошкентга кўчиридди. Бу вакт Тошкентда 16 та черков фаолият кўрсатар эди. 1936 й. да Рус Православ черкови Патриархининг қарорига асосан, епархия Тошкент ва Ўрта Осиё ҳамда Олмаота ва Қозоғистон епархияси номи билан 2 га ажратидци. Тошкент ва Ўрта Осиё епархияси тасарруфига Ўзбекистондан ташқари Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондаги рус православ черковлари хам киради. Ҳоз. кунда Ўзбекистонда Христианликнинг турли оқимларига мансуб диндорлар яшайди.


Кирилл алифбосида мақола: ХРИСТИАНЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ХИТОЙ
РОССИЯ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты