ХРОМ

ХРОМ (юн. chroma — ранг, бўёқ, бирикмалари ёрқин рангли бўлгани учун, лот. Chromium) , Cr — Менделеев даврий системасининг VI гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб раками 24, ат. м. 51,996. Х. нинг 4 та барқарор изотопи мавжуд: 50Сг (4,31%), 52Сг (83,76%), 53Сг (9,55%) ва 54Сг (2,38%). Х. нинг сунъий радиоактив изотопларидан энг муҳими 51Сг (Т1/2=27,8 кун).

Хромни дастлаб француз кимёгари Л. Воклен 1797 й. табиий қўрғошин (II) хромат — крокоит (РЬСгО4) минерали таркибидан топган. Соф Хромни Бунзен хром (И)хлорид эритмасини электролизлаб олган.

X. Ер пўстининг масса жиҳатидан 0,035% ини ташкил қилади. Асосий минераллари: хромит FeCr2O4, крокоит РЬСгО4, уваровит CaCr2(SiO4)3. Булардан хромит (хромли темиртош) катта амалий аҳамиятга эга. X. оқкулранг, қийин эрийдиган ялтироқ қаттиқ металл. Суюқданиш траси 1890°, қайнаш траси 2680°, зичлиги 7,2 г/см3. Ҳавода Хромнинг сирти оксид парда билан крпланади, бу парда Хромни кейинги оксидланишдан сақлайди. Хромга углерод қўшилса, унинг қаттиклиги янада ортади. X. қуйи траларда ниҳоятда инерт модда, лекин қиздирилганида кислород, азот, углерод, олтингугурт ва галогенлар билан реакцияга киришади. Мас, хром (Ш)оксид Сг2О3 хром (III)хлорид СгС13, хром (III) сульфид CrS3, хром (Ш)нитрид CrNзЛap ҳосил қилади. Хром (III)сульфид фақат қуруқ муҳитдагина барқарор, сув таъсирида гидролизга учрайди, натижада хром (Ш)гидроксид ва водород сульфид ҳосил бўлади. Хромнинг галогенидлари ичида X. хлоридлари муҳим аҳамиятга эга. X. (П) хлорид СгС12 — рангсиз гигроскопик кристалл модда. Суюқланиш траси 824°, зичлиги 2,88 г/см3. Хромометрияда ишлатилади. X. (Ш)хлорид СгС13 — бинафша тусли кристалл модда. Суюкданиш траси 1152°, зичлиги 3,03 г/см3. X. (1У) хлорид СгС14 — қиздирилганда СгС13 ҳосил бўлади. X. олишда ишлатилади. X. нитрат кислота ва зар сувида фақат қиздирилганида озгина эрийди. X. ўз бирикмаларида 2, 3, 4, 6 валентли. 2 валентли X. бирикмалари беқарор, 3 валентлигиники баркарор моддалардир.

Саноатда хром (Ш)оксид калий бихроматни кокс ёки олтингугурт билан қайтариб олинади. Хром (Ш)оксид X. олишда, мойли ва акварел бўёқлар тайёрлашда ишлатилади. 3 валентли Хромнинг кўпчилик тузлари сувда яхши эрийди, лекин гидролизга учрайди. Хром (III)сульфат калий (натрий, рубидий, цезий) сульфат таъсирида кристалланиб, қўшалоқ туз — Х. ли аччиқтош ҳосил қилади.

Хром (У1)оксид, СгО3 — хромат ангидрид сув билан 2 хил кислота: Н2 СгО4 (хромат кислота), Н2СгО7 (бихромат кислота), ишқорлар билан хроматлар ҳосил қилади. Хром (ҳТ)оксид нихрятда кучли оксидловчи. Хромнинг СЮ5 таркибли пероксиди ва Н2СЮ6 таркибли пероксокислотаси мавжуд.

X. пўлат ва темирдан ясалган буюмларнинг сиртини коррозиядан саклаш мақсадида хромлашда, уларга безак беришда, қаттиқ ва пухта, шунингдек, зангламас сифатли пўлатлар тайёрлашда кенг қўлланади. X. оловбардош, кислоталар таъсирига чидамли. X. бирикмалари заҳарли, улар бўёқ сифатида, фотографияда, пиротехникада, кун саноатида ва б. соҳаларда ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: ХРОМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
МЕНДЕЛЕЕВ ДАВРИЙ СИСТЕМАСИ
ФРАНЦИЯ
УГЛЕРОД


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты