ЕЛИМ

ЕЛИМ, елимлар — асосан суюқланган юқори молекуляр анорганик, кўпинча органик моддалар ёки уларнинг эритмалари. Турли материалларни бир-бирига ёпиштириш учун ишлатилади. Елим таркибида қотирувчи моддалар ва қўшимчалар, мас, тўлдирувчилар, эритувчилар, стабилизаторлар, пластификаторлар, эластификаторлар бўлади. Қўшимчалар Елимнинг қовушқоқлигини, қотиш тезлигини, мустаҳкамлигини, қаттиқлигини, иссиққа ва совуққа чидамлилигини оширади. Елим суюқ (эритмалар, эмульсиялар, якка мономерлар), қуюқ ёки қаттиқ (донадор, унсимон, ипсимон) бўлиши мумкин. Елимлар оддий, конструкцион (машиналар, учувчи аппаратлар, қурилиш конструкциялари ва б. ни йиғишда қўлланиладиган) ва махсус (ёпишқоқ тасмалар) турларга ажратилади. Бундан ташқари, улар табиий ва синтетик бўлади. Табиий Елим ҳайвонлар ва ўсимликлар (крахмал) маҳсулотларидан олинади. Аксариси намликка чидамсиз, уз кучини анча тез йўқотади, чирийди. Ёғоч, қоғоз ва б. буюмларни елимлаш учун қўлланилади. Синтетик Елим (смола) — полимерлар эритмаси, эмуль-сияси, шунингдек, эритувчи қўшилмаган смолалардан иборат. Намлик, иссиқ-совуққа, ҳар хил т-ра, мойлар, суюқ ёнилғилар, турли замбуруғлар таъсирига яхши чидайди. Металл, чинни, ёғоч, фанер, пенопласт, пластмассалар, органик оиналарни елимлаш учун ишлатилади.

Резина Е. — каучуклар (табиий ва синтетик) ёки резинали аралашмаларнинг органик эритувчилари (асосан, бензин)даги эритмаси. Резинани металлга, ёғочга, цементга ёпиштиришда ишлатилади (қ. Латекс).


Кирилл алифбосида мақола: ЕЛИМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
КИМЁ
ЭРИТМАЛАР
ҚОҒОЗ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты