ЕЛИН

ЕЛИН (uber) — урғочи ҳайвонларнинг сут безлари. Чўчқаларда якка-якка, бошқа чорва молларида ташқи томондан умумлашган, аммо ички томондан пардалар билан ажралган. Сигирларда тўрт, қўй ва эчкиларда икки паллали ва шунча сўрғичли бўлади. Ҳар қайси сут бези қон томирлари, нерв, ёғ тўқималари ва безли паренхималардан иборат. Сўрғич каналларини халқасимон мушак тўқима беркитиб туради. Елин териси майин жун билан қопланган. Елин ҳажми, шакли, узунлиги ва кенглиги бўйича баҳоланади. Косасимон Елин ли сигирлар маҳсулдорлиги билан ажралиб туради. Массаж қилиш орқали Елинни ривожлантириш мумкин (Е. да сут ҳосил бўлиши ҳақида Сут, Соғим даври; Е. касалликлари ҳақида Мастит мақолаларига қ.).


Кирилл алифбосида мақола: ЕЛИН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ЖУН
ҚОН КЕТИШИ
НЕРВ СИСТЕМАСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты