ХРОНИКА

ХРОНИКА (юн. chronika — йилнома) — 1) адабий жанр. Воқеаларнинг тарихан изчил баёнини уз ичига олади. Хроникада вақт тарихий жараённинг субъекти тарзида акс этади. X. сюжети вактнинг узгариши таъсирида уюштирилади, асар воқеалари ва персонажлар такдири вақтга боғлиқ ҳолда ўзгаради. X. сюжетини реал тарихий вақтдан бошланган воқеалар суръати, давомийлиги, тартиби ва ритми ташкил этади. X. дастлаб мифлар ва эпик сюжетларнинг тарихий асосини белгиловчи унсурлар шаклида намоён бўлган. Қад. Инжил китобларида ва исланд сагаларида Хроникадан фойдаланилган. Ўрта асрларда X. мустақил тарихий жанр — йилномаларда кўп учрайди. Уйғониш давридан бошлаб X. материалларидан бадиий мақсадларда фойдаланилади. Шекспир драмаларида X. унсурлари ишлатилган. Кейинроқ хроникал баён усулларини қўллаш эстетик маъно касб этди. 20-а. да эпик усул тараққиёти билан боғлиқ ҳолда ва адабиётнинг ҳужжатлиликка интилиши туфайли X. кенг авж олди (мас, С. Айнийнинг «Қуллар» романи ва б.);

2) вақтли матбуотда, радио, телевидение, кинода сиёсий, хужалик, маданий ва б. ҳаётга оид кундалик воқеаларни ахборот тарзида ёритувчи материал.


Кирилл алифбосида мақола: ХРОНИКА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ
ЕР
ХАЛҚ ИЖОДИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты