ЕМ-ХАШАК БРИКЕТЛАРИ

ЕМ-ХАШАК БРИКЕТЛАРИ — тахтача озуқа, тахтача (брикет) кўринишида прессланган озуқа. Дағал хашаклар (пичан, сомон ва б.) ёки минералли, витаминли ёки бошқа қўшимчалар қўшилган концентрланган озуқалар (кунжара, шрот ва б.), шунингдек, бу озуқалар аралашмаларидан тайёрланади. Озуқалар брикетланганда исроф бўлиши камаяди, омборхоналарда кам жойни эгаллайди, озуқа тўла истеъмол бўлади, ташиш қулайлашади. Брикетлашда бириктирувчи ва таъмини яхшиловчи компонент сифатида меллассадан фойдаланилади. Е.-х. б. зичлиги 500—700 кг/м3; уз. 70 мм, кесими 30 — 60 мм, намлиги 9—15%, уқаланиши кўпи билан 15% қилиб ишлаб чикарилади. Барча тўйимли ва биологик фаол моддалар билан бойитилган бўлиб, ҳайвонлар тури, жинси, ёши, физиологик ҳолати ва маҳсулдорлигига қараб алоҳида рецептларда ишлаб чиқарилади. Уларни қуруқ ҳолида, майдалаб ёки ивитиб молларга бериш мумкин. Брикетларни тайёрлашда махсус ем-хашак брикетлаш машиналари қўлланилади.

Ад.: Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини озиқлантириш, Т., 1999.


Кирилл алифбосида мақола: ЕМ-ХАШАК БРИКЕТЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ОВҚАТЛАНИШ
ОКЕАН
ЕМ-ХАШАК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты