ЕМ-ХАШАК ЭКИНЛАРИ

ЕМ-ХАШАК ЭКИНЛАРИ — чорва моллари ва паррандаларга ем-хашак (кўкат, пичан, ем, силос) тайёрлаш мақсадида экиладиган ўсимликлар. Е.-х. э. га бир йиллик ва кўп йиллик ўтлар, хашаки илдизмевали, картошкали ўсимликлар, хашаки полиз экинлари, ширин картошка (батат), силос бостириш ва ем учун экиладиган донли экинлар киради. Ҳозир жадаллашган дехдончилик тизими шароитида ем-хашак экинлари етиштириш мустақил тармоқ бўлиб ажратилади ва ем-хашакчилик деб аталади.

Е.-х. э. ларининг энг катта гуруҳини кўп йиллик ўтлар: дуккаклилар — себарга, беда, шабдар, берсим, эспарцет, қашқарбеда, оқ нилуфар ва ғал-ладошлар (ажриқбош, бетага, сувбуғдойиқ, оқсўхта, эркакўт) ташкил қилади. Кўп йиллик ўтлар соф ҳолда ва аралаш (мас, себарга б-н ажриқбош, беда билан эркакўт) экилади. Улар яйлов озиғи сифатида ҳамда кўк массаси пичан, сенаж, силос, ўт уни, донадор озиқ ва брикетлар тайёрлаш учун ишлатилади. Бу Е.-х. э. оқсилга (айниқса, дуккаклилар), витаминларга ва минерал тузларга бой бўлади. Бундан ташқари, кўп йиллик ўтлар ерни азотга бойитади, чунки улар илдизидаги туганак бактериялар ҳаводаги азотни ўзлаштириш хусусиятига эга. Кўп йиллик ўтларнинг аксарияти намсевар ўсимликлардир. Нам етишмаса, уларнинг ҳосили камайиб кетади ёки бутунлай нобуд бўлади (қуриб қолади), шунинг учун қурғоқчил районларда кўп йиллик ўтлар (энг аввало беда) асосан суғориладиган ерларга экилади.

Яшил конвейр ҳосил қилиш учун бир йиллик ўтлар экилади. Улардан ҳам пичан ва б. озуқалар тайёрланади. Бир йиллик дуккаклилардан шабдар, берсим, баҳорги ва кузги ёввойи нўхат, нўхат экилади. Оқсилга бой бу ўсимликлар, одатда, бир йиллик ғалла экинлари — сули, арпага қўшиб экилади. Ўзбекистоннинг қурғоқчилик районларида қурғоқчиликка чидамли бир йиллик ўтлар — суданўт, оқжўхори, оқжўхори-суданўт дурагайлари, могар, қўноқ, шунингдек, чекланган миқдорда вика, бурчоқ экилади. Кўп районларда кўкат озуқа учун бир йиллик ўт сифатида кузги жавдар, тариқ, соя, ўрис нўхат, шунингдек, янги экин — тритикале экилади. Яқин вақтдан бошлаб кўк масса олиш мақсадида pane (баҳорги ва кузги), перко экиладиган бўлди.

Сершира озиқ учун хашаки илдизмевалар: нимширин ва хашаки лавлаги, сабзи, турнепс экилади (қ. Илдизмевалилар). Чорва молларига қанд лавлаги ҳам берилади, шунингдек, уларнинг барги — палагидан, асосан силос тайёрланади. Ўсимликларнинг бу гуруҳига кирадиган асосий экин — хашаки лавлаги. Унинг илдизмеваси йирик бўлиб, яхши сақланади. Ҳосилдорлиги 1000 ц/га гача етади. Турнепс эртапишар илдизмева, лекин лавлагига қараганда кам тўйимли бўлади ва яхши сақланмайди.

Силос тайёрланадиган экинлар (маккажўхори, кунгабоқар, хашаки карам ва б. лар) ва ем учун экиладиган донли экинлар (сули, арпа, маккажўхори ва б. лар) хам хашаки экинларга киради.


Кирилл алифбосида мақола: ЕМ-ХАШАК ЭКИНЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР
АЛМАШЛАБ ЭКИШ
МИНЕРАЛ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты