ЕМШИТЕПА

ЕМШИТЕПА — антик шаҳар харобаси. Тиллатепа (Афғонистон) яқинида жойлашган. Майд. 18 га. Емшитепа тарҳи айлана шаклида бўлиб, қалинлиги 10 м, бал. 12 м келадиган мустаҳкам мудофаа девори б-н ўраб олинган. Емшитепа ҳудудидаги маданий қатламнинг қалинлиги 8,5 м га етади. Шаҳар Кушон подшолиги даврида (1— 4-а. лар) равнақ топган. Ўрта асрларда шаҳарнинг кичик бир қисмидагина ҳаёт давом этган. Қадимда бу ердан Буюк ипак йўли ўтган. Олимлар (Ш. Камолиддинов) нинг фикрича, антик манбаларда қайд этиб ўтилган қад. Бақтриянинг Сурогана ш. айнан шу ерда жойлашган бўлган.

Ад.: Камалиддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязычным источникам IX — начала XIII вв., Т., 1996.


Кирилл алифбосида мақола: ЕМШИТЕПА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ГЕОГРАФИЯ
ЕР
КУШОН ПОДШОЛИГИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты