ХУББИ

ХУББИ — зардуштийликда сув тангриси (муаккили) номи. Этнографик манбаларга кўра, Ўрта Осиёда у X. (Хоразм ва Оҳангарон водийси), Эрхубби (Фарғона водийсида) номлари билан кайд этилади. У кемачи ва балиқчиларнинг «ҳомийси ва мададкори» ҳамда дарёда ғарқ бўлаётганларнинг «халоскори» ҳисобланган. Минерал тузларга бой шифобахш чашмалар, дашту биёбонларда қазиб очиладиган қудуқларнинг зилол сувлари Хуббининг мўъжизаси деб тушунилган. Афсоналарда у навқирон балиқчи йигит қиёфасида тасвирланади. У дарёнинг «молики» бўлиб, ҳаётлик чоғларида ҳамиша бедор турган. Бундай даврларда даре тошқинлари сув ҳалокатлари ва қурғоқчилик офатлари, чанқоқлик азобу уқубатлари содир бўлмаган. Чунки ўша даврларда ҳеч қандай ёвуз куч дарёга яқинлаша олмаган.

Хоразмнинг кекса дарға ва қайиқчилари Хуббини ҳамиша барҳаёт, Амударёдек муқаддас дарёйи азимга доимо ҳомийлик қилади деб тушунганлар. Шу боисдан Хуббига бўлган эътиқод ниҳоятда кучли бўлган. Даре, сойларнинг баҳорги ва ёзги тошкинлари вактида хоразмлик ва фаргоналиклар билан бир қаторда Охангарон водийсида пискентлик, оққўрғонлик, тўйтепалик аҳоли ҳам X. ёки Эрхуббидан мадад сўраб унга илтижолар килганлар. Ибодат вақгларида «дарё ўз каноридан оқсин!»; «тошкинлар соҳилларни ўпириб кетмасин!»; «пайкалларни сув босмасин!», — дея Хуббига илтижо қилиб, фотиҳага қўл очиб дуо килганлар. Ҳатто хоразмликлар ва қорақалпоқлар фарзандларини Хуббиниёз ёки Уббиниёз, Хуббиқул ёки Уббиқул каби исмлар билан атаб, уларни шарафлаганлар.

Исломият даврида X. тимсоли Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳасан атТермизий (9-а.)нинг «Жомеъ алулум» номли асари орқали ислом адабиётига ўтиб, «Хуббихожа» номи билан таъриф қилинади.

Ад.: Ғуломов Я., Хоразмнингсуғорилиш тарихи. Қадим замонлардан ҳозиргача, Т., 1959.


Кирилл алифбосида мақола: ХУББИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
ЕР
Туш таъбири ўзбек тилида


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты