ХУДБИНЛИК

ХУДБИНЛИК — уз манфаатини бошқа кишилар манфаатидан юқори қўйиш. Салбий ахлоқий сифат деб баҳоланади. X. манфаатпарастлик ва шахсиятпарастликни ўз ичига олади. Худбин одам ўз манфаати йўлида ҳеч кимни, ҳеч бир жамоани, ҳеч қандай жамиятни тан олмайди. X. жумардлик (олижаноблик)нинг акси. Худбинликни шахснинг ўзига бўлган муҳаббати билан чалкаштирмаслик лозим. Имом Ғазолий муҳаббатнинг 5 тури ҳақида фикр юритиб, инсоннинг ўзига, ўзининг аъзоларига, саломатлигига бўлган муҳаббатини биринчи ўринга қўяди. Унингча, бу муҳаббат Аллоҳ, отаона, қариндошуруғ, дустбиродар, муҳтожэҳтиёжмандлар хизматида бўлишга имкон яратувчи восита ҳисобланади. X. муҳаббат ҳиссига эмас, нафсга, ҳирсга асосланади, ўзини адолатсизлик, инсофсизлик, бераҳмлик каби иллатларда намоён этади. Жумардлик ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди, лекин инсоннинг ўзига бўлган муҳаббати, бошқаларда ҳам ўзига шундай муҳаббат борлигини инкор этмаслик керак, бу қоида бузилган жойдан X. бошланади.

X. аввало ўзини ўзи сакдашнинг табиий инстинкти сифатида пайдо бўлганлигини эътироф этиш лозим.


Кирилл алифбосида мақола: ХУДБИНЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФОРОБИЙ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ЕР
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты