ХУДОЁРХОН ЎРДАСИ

ХУДОЁРХОН ЎРДАСИ — Қўқондаги меъморий ёдгорлик (19-а. 2-ярми); Қўқон хони Худоёрхон қурдирган. Меъмор ва муҳандис Мир Убайдулла лойиҳаси ва раҳбарлигида бунёд этилган; усталардан Мулла Суярқул, Солихўжа ва бухоролик уста Фозилхўжалар қатнашган, кошинларини риштонлик кулол уста Абдулла маҳорат билан бажарган. Худоёрхон ўрдаси тўғри тўртбурчак тарҳли (68×143 м) бўлиб, сунъий тепаликка баланд ғиштин пойдеворли қилиб қурилган: хон қароргоҳи, ўрда аҳли яшайдиган ҳамда турли мақсадларда фойдаланиладиган 100 га яқин каттакичик хоналар, ичкиташқи ҳовлилардан иборат бўлган. Биринчи ҳовлида айвон, кўринишхона, хазинахона, алоҳида сахдли масжнд, марказда хон қароргоҳи (шоҳнишин), саломхона, хўжалик бинолари, иккинчи ҳовлини унинг саҳни билан боғланган ҳарам ва хос хоналар эгаллаган; ҳарамхоналари безаклари одми бўлиб, асосан, қуйма ганч ишлатилган, ҳарамхоналарига айвончага ўхшаш ўтиш жойлари (йўлаклар) орқали кирилган.

Худоёрхон ўрдасининг асосий шарқий томонини ташкил этувчи пештоқгумбазли дарвозахона ҳамда унинг икки қанотида жойлашган хоналаргина сақланган, қолган қисми бузилиб кетган. Бош тарзи бир қаватли қилиб бунёд этилган, пишиқ ғиштдан (26x26x5 см) ганч сувоқда терилган деворларга бир ғишт чуқурлигида равоқлар ишланган. Пештоқ ўрда деворидан бирмунча бўрттириб олдинга чиқариб қурилган, баланд ва ҳашаматли, пештоқнинг икки ёни ва тарзларининг икки бурчакларида гумбазли мезаналар билан якунланган гулдасталар бор. Пештоққа уз. 40 м бўлган қия йўлка (пандус) орқали ўтилади. Худоёрхон ўрдаси бош тарзи равоқдари, пештоқ ва гулдасталаридаги ҳандасий нақшлар кошинлар, сиркори парчинлардан маҳорат билан яратилган. Пештоқ орқали тўртбурчак тарҳли дарвозахонага ўтилади, дарвозахона гумбази ўзаро кесишган равоқли асос устига қўйилган; гумбаз усти, ўз навбатида, қуббали мезана билан якунланган, ундаги панжарали дарчалар орқали ичкарига ёруғлик тушади. Ўрданинг бош тарзи, хоналар кошинлар, ўйма ганчкори нақшлар билан безатилган, шифтлари ҳовузакли бўлиб, уларга гуллар солинган, хоналарнинг тепа қисми шарафалар билан ҳошияланган, айрим хоналарнинг полига паркет терилган, айвонлар саҳнига мармар ётқизилган, деворларига равоқлар ишланиб, нақшлар билан зийнатланган.

1938 й. Х. ў. да меъмор Обид Зайниддинов бошчилигида таъмирлаш лойиҳаси ишлари олиб борилди; таъмирлашда уста Қ. Хайдаров, наққош С. Норқўзиев ва б. усталар қатнашди. 1974 й. даги илмий таъмирлаш ва лойиҳалаш ишлари (меъмори Н. Акромхўжаев, Э. Нуруллаев ва б.) натижасида саройнинг дастлабки ҳолати аниқданди.

1924 й. да Худоёрхон ўрдасида Қ. х. ютуқлари кўргазмаси очилган, 1925 й. дан Қўқон шаҳар ўлкашунослик музейи фаолият кўрсатиб келмоқда.


Кирилл алифбосида мақола: ХУДОЁРХОН ЎРДАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ХАЛҚ ИЖОДИ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты