ХУДОЙБЕРГАН МУҲРКАН

ХУДОЙБЕРГАН МУҲРКАН (1822 Хива — 1920) — хаттот, наққош, бастакор. Тўп қуювчи уста Муҳаммад Паноҳнинг ўғли. Отасидан тўп қуюшни, хаттот уста Эрмон халфадан хаттотликни, муҳркан уста Ислом хўжадан муҳрканликни ўрганган. Худойберган муҳркан хон саройида девон лавозимида ишлагани учун «девон», давлат зарбхонасида танга пуллар учун қолиплар ва муҳрлар ясагани учун «муҳркан» номларига сазовор бўлган. Худойберган муҳркан Муҳаммад Раҳимхон II саройи кутубхонасидаги китобларнинг асосий қисмини (мас, Ўзбекистон ФА Шарқшунослик интида сақланаётган Абдураҳмон Жомийнинг «Хафт авранг», «Силсилат уззаҳаб», «Лайли ва Мажнун», «Юсуф ва Зулайҳо» достонлари ва б.) чиройли нафис ёзувларда кўчирган. Худойберган муҳркан мармар тахталар, ўратош (пойустун) ларни чиройли ёзув ва нафис нақшлар билан, шеърий тарихларни мармар тошга ўйиб ёзган ва гуллар билан безаган; Х. м. ишларидан намуналар Хивадаги кўпгина меъморий обидаларда сақланган: Саид Маҳруйжон мақбараси (1864), Асфандиёрхон ҳарами (1896) ва қабулхонаси (1912), Юсуф ясовулбоши (1906) ва Полвон қори (1906) мадрасалари, Исломхўжа минораси ва мақбараси (1910) ва б.

Мусиқага ихлоси баланд бўлган Худойберган муҳркан таниқли мақомчи даражасига кўтарилди, мусиқа асбоблари ясайди, тузатади ҳамда уларни нафис нақшлар билан безайди, Комил Хоразмийнинг «Танбур чизиғи» нота китобини кўчирган, ўзи ҳам Рост мақомига «Сақили муҳркан» номи билан куй басталаган.

Худойберган муҳркан кўплаб шогирдлар (Собиржон Худойберган ўғли, Каримберган Раҳмонберганов, Комил Девоний ва б.) тайёрлаган.


Кирилл алифбосида мақола: ХУДОЙБЕРГАН МУҲРКАН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИВА ХОНЛИГИ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ИСЛОМ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты