ХУДОЙБЕРГАН ТЎҚТЎҚ (1900 Хоразм — 1961) — масхарабоз, қизиқчи. Кулги санъатини машҳур масхарабоз — тоғаси Буважон тўқтўқ (1870 — 1940) дан ўрганган. «Хўкки тўра», «Онам ўтинга юборгани», «Холвачига шогирд тушганим» каби юмористик ҳикоялар, «Ироқ уфориси», «Галмади, галмади», «Қумпишиқ» сингари ҳазиллапар ва пантомимик рақслар Худойберган тўқтўқ ижодидан ўрин олган. Хоразм масхарабозлари ичида саҳнада бирданига 4—5 киши ҳолатини бера оладиган, ҳаракатлари тез ва ўткир масхарабозлардан.