ЕР КАДАСТРИ КИТОБИ

ЕР КАДАСТРИ КИТОБИ — ерга эгалик қилувчиларнинг асосий ер ҳисоби ҳужжати. Ер кадастри китоби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган шакл (форма)да ерга эгалик қилувчи ташкилот, корхона, муассаса, уюшма, кичик корхона, қўшма корхона, деҳқон ва фермер хўжаликларига туман ёки шаҳар ҳокимлиги томонидан берилади. Ер кадастри китоби ерга эгалик қилувчилар ёки ердан фойдаланувчиларга муддатсиз, узоқ муддат ёки қисқа муддатга фойдаланиш учун берилган ерларга бўлган ҳуқукларни, ерларнинг табиий ва иқтисодий баҳоси, ер турларининг таркиби ҳамда фуқаролар томорқа ерлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. Ер кадастри китобини тўғри ва ўз вақтида олиб бориш хужалик раҳбари ва ер ту-зувчи мутахассисга юклатилади. Ер кадастри китобига ўз вақтида ўзгартириш киритиб бориш, уни дахлсиз сақлаш масалаларини туман (шаҳар) ер ресурслари хизмати бошлиғи назорат қилади.

Давлат Е. к. к. 4 бўлимдан иборат:

1) ер майдонларидан фойдаланиш ҳуқуқига эгаликни рўйхатга олиш — туман (шахар) даги ердан фойдаланувчиларнинг номи ва эгаси, эгалик қилиш ҳуқуқи ва ижараси, фойдаланиш муддати ва мақсади, ер участкасининг жойлашган урни ва майдони, ер участкасининг кадастр рақами, ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатнинг номи, ўртача тупроқ бонитет бали ва унинг кадастр баҳоси қайд этилади;

2) ер майдонлари турлари сони — барча ердан фойдаланувчилар бўйича суғориладиган экин майдонларининг алоҳида ҳисоби, шунингдек шаҳар ерларининг туман таркибига кириши, давлат захира ерларига кирувчи шаҳар туридаги қўрғонлар қайд этилади;

3) ер турларининг си-фати — маданий-техника, озуқа экин турларининг ҳосилдорлигини ва ерларнинг тупроқ унумдорлигига кўра тавсифи ҳисобга олинади. Ер турларининг тафсилоти ерларнинг сифат тафсилоти ва қишлоқ хўжалик ер турларининг бонитет бали бўйича кадастр баҳоси келтирилади;

4) ер турлари — қ. х. ер турлари (шудгор, кўп йиллик дарахтзорлар, яйлов ва пичанзор ерлар, бўз ерлар), ўрмон ерлари ва уларнинг таркибига кирувчи ер турларининг номлари ҳамда улардан фойдаланиш мақсадига оид изоҳ берилади.

Ер кадастри китоби ер участкасининг микдор ва сифат ҳолати ҳамда баҳоси тўғрисидаги ахборот манбаи ҳисобланади (яна қ. Ер кадастри, Ерни иқтисодий баҳолаш).

Ад.: Ер муносабатларини тартибга солишга доир қонун ва меъёрий ҳужжатлар тўплами [I қисм], Т., 2000.

Қосимжон Раҳмонов.


Кирилл алифбосида мақола: ЕР КАДАСТРИ КИТОБИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ
РОССИЯ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты