ЕР КАЛАМУШЛАРИ

ЕР КАЛАМУШЛАРИ, пластинка тишли каламушлар (Nesokia) — кемирувчи сут эмизувчилар уруғи. Озиқ тишлари эмал қавати билан қопланмасдан алоҳида пластинкаларга ўхшаб кўринади (пластинка тишли каламушлар деган номи шундан). Ҳиндистон я. о., Ўрта Осиё, Ғарбий Осиё ва Шим. Африкада тарқалган. Копетдоғ, Мурғоб, Амударё ва Зарафшон водийларида ҳинд ер каламуши, яъни незокия (N. Indica) учрайди. Танасининг уз. 22 см гача, думи 15 см ча. Усти тўқ қизил, қорни кулранг. Йилига (3—6 тадан) 2 — 3 марта болалайди. Асосан, ўсимликлар (картошка, сабзи ва б.) нинг ерост-ки қисмлари билан озиқланади. Экинларга зиён келтиради. Ер остини чуқур қазиб, суғориш иншоотларининг бузилишига, ернинг чўкиши ва б. га сабаб бўлади; юқумли касалликлар (мас, тоун касаллиги) қўзғатувчиларини ҳам тарқатади.


Кирилл алифбосида мақола: ЕР КАЛАМУШЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ҲИНДИСТОН
ОСИЁ
Исмлар маъноси. Энг оммабоп исмлар тўплами.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты