ХУДОЙШУКУРОВ

ХУДОЙШУКУРОВ Отажон (1944. 4.10 — Тўрткўл — 1994.22.12) — хонанда; Ўзбекистон (1977) ва Қорақалпоғистон (1970) халқ артисти. Ашула айтишни амакиси хонанда Й. Оллошукуровдан ўрганган, кейинги устозлари К. Отаниёзов, Назир қори, Ж. Бекчонов ва б. 1963 й. дан Қорақалпоқ давлат филармониясида яккахон хонанда. Репертуаридан мумтоз ашулалар («Феруз I—II», «Хоразм Сегоҳи», «Бозургоний», «Қўшчинор», «Гулузорим», «Курд Эшвойи», «Самарқанд ушшоғи», «Тошкент Ироғи» ва б.), Хоразм достон нома (қўшиқ)лари («Нажаб ўғлон» достонидан «Кимни севар ёрисан», «Баҳром ва Гуландом»дан «Айрилиқ», «Авазхон»дан «Қаландарим»), композитор ва бастакорлар асарлари («Кўзларинг сенинг», «Ўзбекистоним», «Раъно бўлайин деб», «Соғиниб келдим» ва б.), шунингдек, туркман, озарбайжон, қорақалпоқ, қозоқ ва қирғиз халқ қўшиқлари ўрин олган. X. созанда (торчи) ва ўзи айтадиган («Мужгонларинг», «Оламда бир», «Биринчи муҳаббатим» каби 300 дан ортиқ) қўшиқларнинг бастакори сифатида ҳам танилган. X. жозибали, чиройли тембрли, кенг, барча пардаларда равон ва жарангдор овоз соҳиби. Унинг қўшиқларидаги эҳтирос, шижоат ва жўшқинлик, мазмуний теранлик каби хислатлар тингловчилар қалбидан чуқур жой олган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1974). 1999 й. дан Отажон Худойшукуров номида ёш хонандаларнинг Республика танлови ўтказилмоқда. Элликқалъа ва Тўрткўлдаги кўча, хиёбон ва боғларга X. номи берилган.


Кирилл алифбосида мақола: ХУДОЙШУКУРОВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
ТОШКЕНТ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
ОЗАРБАЙЖОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты