ХУЛҚ

ХУЛҚ, хулқ-атвор — ахлоқшунослик тушунчаларидан бири. Инсоннинг феълатвори билан боғлиқ ахлоқий ҳодиса бўлиб, киши феълининг ахлоқийлик доирасида намоён бўлиши тушунилади. Инсоннинг ахлоқийлик доирасидаги хаттиҳаракатлари Хулқдан ташқари одоб ва ахлоқкп ўз ичига олади. Одоб инсон ҳақида ёқимли таассурот уйғотадиган, лекин оила, жамоа, жамият ва инсоният ҳаётида ўзгариш ясайдиган даражада аҳамият касб этмайдиган хаттиҳаракатлардан иборат бўлса, ахлоқ — муайян жамият, замон, инсоният тарихи учун таъсир эта оладиган турли хаттиҳаракатлар мажмуи, инсоний камолот даражасини белгиловчи маънавий ҳодиса. X. қамровлилик жиҳатидан ана шу икки ҳодиса ўртасидаги хусусиятларга эга; у одобдан кенг, ахлоқдан тор маънога эга бўлиб, ахлоқ сингари жамият, замон, тарих миқёсидаги воқеликка таъсир кўрсата олмайди. Лекин, оила, меҳнат жамоаси, маҳаллакўй доирасида сезиларли даражада кўзга ташланади. Ахлоқ ўзини эзгулик ва ёвузлик, адолат, инсонпарварлик, фидойилик сингари ижтимоийлашган тушунчалар ва тамойилларда намоён қилса, X. яхшилик ва ёмонлик, бурч, жумардлик, меҳмондўстлик каби тушунчаларда акс этади, одоб эса камтарлик, инсофлилик, босиқлик, ҳалоллик, ростгўйлик ва б. ахлоқий меъёрларда ифодаланади. Шарқ фалсафаси ва ахлоқ илмида мазкур уч ахлоқий ҳодиса, жуда қатъий чегараланган бўлмасада, бир-биридан фаркди тарзда олиб қаралган. Европада эса X. билан ахлоқ кўп ҳолларда айнанлаштирилади ёки улар бир-бирига синоним тушунчалар сифатида талқин этилади.

X. ўзича, «соф» олинганда мавҳум ахлоқий ҳодиса, у инсон хаттиҳаракатларида аниқлик касб этади; ижобий хаттиҳаракатларда намоён бўлиши — хушхулқлилик, салбий аъмоллардаги кўриниши — бадхулқлилик деб аталади. Хушхулқ инсон мулойим, ширинсухан, мехрибонлик билан муносабатда бўлса, бадхулқ одам қўпол, оғзи шалоқ, бемеҳр ва ҳ. к. бўлади.

Абдулла Шер.


Кирилл алифбосида мақола: ХУЛҚ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТАРИХ
ФОРОБИЙ
ЭТИКА
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты