ХУМДОН — ғишт, сопол, кошин, чинни ва б. буюмлар юқори трада пишириладиган қурилма ёки иншоот. Пишириладиган маҳсулот турига қараб ҳар хил каттакичикликда ясалади. Ичи думалоқ ёки тўртбурчак шаклида бўлиб, лой, гувала, пишиқ ғиштдан қурилади. Кдцимги X. 2 қисм: пастки қисм (ўтхона ёки оташхона) ва устки (маҳсулотлар жойланадиган) қисмдан иборат. Уларнинг орасини ғишт билан уриб, ўртасидан кичкина тешик қолдирилади (урилган қават арақ, унинг тешиги арақ оғзи деб юритилади). Арақнинг 4 бурчагидан биттадан кичкина мўри чиқарилади, 4 ёни ва тепаси ғишт ёки гувала билан урилиб, уйча (хумдон) ясалади. X. тепасида «тана оғиз» деб аталадиган тешик қўйилади. Тешик орқали хом маҳсулотлар териб бўлингач, Хумдоннинг оғзи беркитилиб, ўт (ўтин ёки кўмир, ҳозирги пайтда газ) ёқилади. Бу жараён маҳсулотнинг кўпозлигига қараб, 6 соатдан 12 соатгача давом этиши мумкин. Ўтни олдин паст ёқиб, сўнгра астасекин баландлатилади. Маҳсулот пишгач, ўтхонанинг тепа оғзи беркитилиб, ҳаво кириб туриши учун кичкина туйнук қолдирилади. Маҳсулот X. ичида 1—2 кун сақлаб совитилади, сўнгра олинади. Ғишт Хумдон лари бошқа Хумдон ларга нисбатан каттароқ бўлади. Ҳозир янги техника ускуналари билан жиҳозланган (газлаштирилган, электрлаштирилган) Хумдон лардан фойдаланилади. Қишлоқ жойларда (қисман шаҳарларда ҳам) ўтин ёқиб ишлатиладиган Хумдонлар ҳозир ҳам бор.