ЕР РЕНТАСИ

ЕР РЕНТАСИ (нем. Rente — ортга қайтарилган) — ер эгасининг ўз ерини табиий ресурс тарзида ижарага тақцим этганлиги учун оладиган даромади; бевосита қ. х. ишлаб чиқарувчилари томонидан яратилган қўшимча маҳсулотнинг ер эгалари томонидан мулк эгалиги ҳуқуқига кўра ўзлаштириладиган қисми. Қ. х. да фойдаланиладиган ер майдонлари табиатан чекланганлиги сабабли (инсон ер ресурсларини кўпайтиришга қодир эмас) барча ерлар мустақил товар ишлаб чиқарувчилар томонидан эгаллаб олинади ва ерга хўжалик объекти сифатида монополия вужудга келади. Натижада ер б-н боғлиқ рента муносабатлари пайдо бўлади.

Қ. х. да ер эгаси фойдаланувчилардан ердан фойдаланганлик учун тўлов олади, яъни ер эгаси (давлат, ширкат, хусусий шахс) фақат ер эгаси бўлганлиги учун яратилган қўшимча маҳсулотнинг бир қисмини ижара ҳақи кўринишида ўзлаштириб олади. Давлат оладиган ер солиғи, хусусий ер эгалари ердан фойдаланганлик учун ундирадигантўловлар Ер рентаси ҳисобланади. Ер рентасининг, мас, баршчина (ишлаб бериш), оброк (натурал солиқ) ва пул солиғи (мас, хирож) каби бир қанча тарихий кўринишлари бор.

Ҳоз. даврда Ер рентасининг асосан, дифференциал рента ва абсолют рента кўринишлари мавжуд. Ер участкаларининг табиий ва иқтисодий унумдорлиги ҳамда жойлашган ўрнидаги фарклар натижасида олинадиган қўшимча соф даромад — дифференциал рента дейилади (қ. Дифференциал рента). Кўпгина мамлакатларда сифатидан қатъи назар экин экиладиган ернинг хусусий мулк бўлиши уни ижарачиларга фойдаланиш учун беришдан муқаррар суратда даромад келтиради.

Ер эгалари ерни ишловчи ижарачиларга фойдаланиш учун ижарага бериши ва улардан ердан фойдаланганлик учун тўловлар олиши натижасида абсолют Ер рентасиси вужудга келади. Шунингдек, рентанинг яна бир тури — монопол рента ҳам мавжуд. Бошқа ерда учрамайдиган табиий шароит, баъзан ноёб қ. х. маҳсулотлари етиштириш учун имконият яратади. Бундай маҳсулотлар монопол нархларда сотилади. Бу нархларнинг юқори бўлиши кўпинча тўловга қодир талаб даражаси б-н белгиланади. Натижада монопол нархлар шундай маҳсулотларнинг индивидуал қийматидан анча юқори бўлиши мумкин. Бу эса ер эгаларига монопол рента олиш имкониятини беради (яна. қ. Рента).

Рисолат Ишмуратова.


Кирилл алифбосида мақола: ЕР РЕНТАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ХУСУСИЙ МУЛК
ХИТОЙ
ИШ ҲАҚИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты