ЕР РЕСУРСЛАРИ

ЕР РЕСУРСЛАРИ — халқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш мумкин бўлган ерлар. Ўзбекистонда Ер ресурслари таркибига фойдаланиб келинаётган ерлар ва истиқболда фойдаланиш мумкин булган ерлар киради (жадвалга қ.). Е. р. майдони ва сифати жиҳатидан баҳоланади. Ер ресурсларидан фойдаланиш даражасини таҳлил (қ. Ердан фойдаланиш таҳлили) этиш ва уларнинг самарадорлигини аниқлаш натижасида ер майдони бирлигига тўғри келадиган ялпи ва соф даромад, меҳнат унумдорлиги аниқланади ҳамда ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчилар фаолиятига баҳо берилади.

ЎзРда Ер ресурслари шартли равишда қуйидаги тартибда тақсимот қилинган: ер турларининг тоифалари бўйича (қишлоқ хўжалиги; аҳоли яшаш жойлари; саноат, транспорт, мудофаа, алоқа ва б. мақсадлар учун; ўрмон хўжалиги, гидротехника ва б. сув хўжалик иншоотлари учун; табиат муҳофазаси, соғломлаштириш, рекреацион ва тарихий-маданий аҳамиятга эга ерлар; захира ерлари); ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчилар бўйича; Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича (яна қ. Ер таркиби).


Кирилл алифбосида мақола: ЕР РЕСУРСЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
ТОШКЕНТ
ХАЛҚ ИЖОДИ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты