ЕР СУНЪИЙ ЙЎДДОШЛАРИ

ЕР СУНЪИЙ ЙЎДДОШЛАРИ (ЕСЙ) — Ер атрофидаги (геоцентрик) орбитага илмий ёки амалий (ҳаётий) муаммоларни ҳал қилиш учун чиқарилган космик аппаратлар (КА). Биринчи сунъий йўлдош собиқ Иттифоқ ҳудудидан 1957 й. 4 окт. да учирилган. ЕСЙ га ўрнатилган аппаратлар ёрдамида атмосферанинг юқори қатламларида унинг зичлиги, ионосферада радиосигналларнинг тарқалиши ўрганилди. 1958 й. 1 фев. да АҚШ «Эксплорер-1» сунъий йўлдошини учирди. 1965 й. 26 окт. да Франция, 1970 й. 11 фев. да Япония, 1970 й. 24 апр. да ХХР, 1980 й. 18 июлда Ҳиндистон биринчи ЕСЙ ни учиришди.

Вазифасига кўра, ЕСЙ илмий тадқиқот ёки амалий хилларга бўлинади. И. т. ЕСЙ Ерни, бошқа осмон жисмларини, космик фазони тадқиқ этиш ёки биологик экспериментлар ўтказиш учун хизмат қилади. Уларга геофизик, геодезик тадқиқот ЕСЙ ва б. киради. Амалий ЕСЙ га эса алоқа, метеорологик ЕСЙ, Ер табиий ресурсларини ўрганишга мўлжалланган ЕСЙ, навигация ЕСЙ, техник вазифаларни бажаришга мўлжалланган ва ҳарбий мақсадлар учун учирилган ЕСЙ киради. Айрим ЕСЙ ҳам илмий, ҳам амалий масқадларни кўзлаб учирилади.

Орбитал космик кемалар (КК) ва орбитал ст-ялар (ОС) ЕСЙ нинг алоҳида турига киради. Миллий космик дастурлар бўйича учирилган ЕСЙ туркуми кўпинча махсус номлар билан [«Космос» (Россия), «Эксплорер» (АҚШ), «Диадем» (Франция)] юритилади. Кўпчилик ЕСЙ борт аппаратлари Қуёш батареялари (ҚБ) орқали энергия билан таъминланади. ЕСЙ нинг иссикдик режими терморостлаш тизими орқали амалга оширилади. ЕСЙ дан Ерга илмий ва б. ахборотлар радиотелеметрия тизими ёрдамида узатилади. ЕСЙ орбитага элтувчи ракеталар (ЭР) ёрдамида чикарилади. ЕСЙ ни орбитага элтувчи бу йўл ЭР ҳаракатининг фаол (актив) йўли дейилиб, бир неча юз км дан 2—3 минг км гача боради. ЭР двигателлари фаол йўл сўнггида олдиндан ҳисобланган тезликка эришгач, учирилади ва бу нуқта сунъий йўлдошдан ажралади ва йўлдош орбита бўйлаб эркин ҳаракатлана бошлайди. ЕСЙ нинг ҳаракати Ердаги махсус кузатиш ст-яларидан амалга оширилади. Бу кузатишлар ЕСЙ нинг орбита элементларини аниқлаб, келгуси кузатишлар учун унинг эфемеридалари ҳисобланади. И. т. йўлдошларига собиқ Иттифоқнинг «Электрон», «Протон», «Космос», АҚШ нинг «Авангард», «Эксплорер», «ОГО», «ОСО», «ОАО», Англиянинг «Ариель», Франциянинг «Диадем» сунъий йўлдошлари киради. Амалий сунъий йўлдошлар жумласига собиқ Иттифоқнинг «Экран», «Космос», «Метеор», «Молния», АҚШнинг «Тирос», «Эсса», «Нимбус», «Лендстат», «Синком», «Интелсат» ва «АЭМ» сунъий йўлдошлари киради.


Кирилл алифбосида мақола: ЕР СУНЪИЙ ЙЎДДОШЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КОСМОНАВТИКА
ФРАНЦИЯ
ЯПОНИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты