ХУНУКЛИК — эстетика тушунчаси. Инсон гўзаллиги, шаъни, қадрқиммати ва идеал тасаввурларга хилоф келадиган хусусият, нарса ва ҳодисани ифодалайди. Гўзамикнинт акси. X. кишида турли хил салбий ҳистуйғу, нохуш кайфият, таассуф ва нафрат қўзғатади, ёқимсиз таассурот қоддиради. X. — ўзида нуқсонни ифодалайди. У — инсоннинг интеллектуал ва ирода кучига бўйсуниши мумкин бўлган, шахс, жамият учун тўғридантўғри хавф туғдирмайдиган, келажакда инсоний имкониятлар доирасида шаклан ёки мазмунан ижобий ўзгариш касб эта оладиган муваққат хусусият. Шу нуқтаи назардан гўзаллик билан узвий боглик. Кдд. хитой донишмандлари Хунукликнинг ҳам ўзига хос аҳамияти борлигини таъкидлаб, одамлар X. орқали гўзаллик нималигини англаб етадилар, деган фикрни билдирадилар (Лао Цзи). Юнон мутафаккирлари гўзалликнинг Хунукликка ўтиб туриши мумкинлигини айтадилар, бу фикрни ёш, гўзал йигитнинг кейинчалик касал қарияга айланиши билан изоҳлайдилар (Аристотель). Шу маънода Хунукликни қадрнинг қадрсизланиши тарзида талқин қилиш мумкин. X. санъат асарига кўчганида, санъаткор маҳорати ва санъат қонуниятлари воситасида ўзининг объектдаги жиркантирувчи жиҳатларини йўқотади, гўзалликка айланади, айни пайтда, мазкур объектга бўлган инсондаги салбий муносабат онгида сақланиб қолаверади. Бу ҳолат бадиий асарни идрок этувчи кишининг ахлоқийэстетик тарбиясига таъсир кўрсатади.