ХУРМО (Diospyros) — хурмодошлар оиласига мансуб субтропик дарахт ёки буталар туркуми, экиладиган мева дарахти. Тропик ва субтропик минтақаларда 500 га яқин тури учрайди. Хитой, Япония, Ўрта денгиз бўйи мамлакатлари, Австралия, АҚШ, Кавказ, Ўрта Осиёда экилади. Меваси учун, асосан, шарқ X., совуққа чидамли виргиния Х. си (D. virginiana), шунингдек, Кавказ Х. си (D. lotus) ўстирилади. Ўзбекистонда экиладиган шарқ Хурмоси (D. kaki ТпипЬ.)нинг ватани — Хитой. Дарахти 8—12 м, чиройли, шохшаббаси думалоқ ёки пирамидасимон. 100 —400 йил, баъзан ундан ҳам кўпроқ яшайди, лекин 50 — 60 йилгача яхши мева беради. X. —15, —20° гача совуққа чидайди, ёруғсевар ўсимлик. Барги йирик тухумсимон, усти тўқ яшил, орқаси тукли, кетмакет жойлашган, тўкилиш олдидан қизғиш рангга киради.
Гули бир, баъзан икки жинсли. Апр. — майда гуллайди, окт. — нояб. да пишади. Меваси турли шакдда (500 г гача). X. таркибида қанд, С витамини, протеин, темир тузлари, оқсил, ошловчи моддалар ва б. бор. Меваси 2 —3 ой сакданади, янгилигида ҳамда қуритилган ҳолда истеъмол килинади, қандолатчилик саноатида ишлатилади, ликёр, вино, жем тайёрланади. X., асосан, пайвандлаш йўли билан кўпайтирилади. Кўчати кузда ёки баҳорда 8×6 ва 6×6 м схемада экилади. Кумли, шағалли шўр ерларни ёктирмайди. 3—4йили ҳосилга киради, 10—12 ёшида тўлиқ ҳосил бера бошлайди. Бир туп дарахти 250 кг гача ҳосил беради. Ўсув даврида ер шароитига қараб 10 —12 марта сугорилади; ўғитланади, атрофи юмшатиб турилади. Хурмо НИНГ Ўзбекистонда таркалган ва Сурхондарё, шунингдек, Навоий, Наманган, Самарқанд вилоятлари учун рнлаштирилган асосий навлари — Вахш, Хиакуме, Зенджимару, Тожикистон, ва б.
Ад.: Кульков О. П., Мухамедзянов Ш. 3., Ўзбекистоннинг субтропик ўсимликлари,Т., 1968; Животинская С., Восточная хурма в Узбекистане, Т., 1989.
Рихсивой Жўраев.