ХУРМОЙ, Қизил хурмой — ўртапишар хўраки узум нави. Ватани — Ўзбекистон. Шаркий экологикгеографик навлар гуруҳига мансуб. X. кўпроқ Ўзбекистонда ўстирилади. Тупи кучли ўсади. Барги ўртача, думалоқ, гули икки жинсли. Узум боши ўртача (200 —300 г), шакли цилиндрсимон, ўртача зич. Ғужуми йирик, узунчоқовалсимон, тўқ қизил, бинафша ранг, юпқа ним ғубор билан қопланган. Пусти қалин этдор.
Ҳосили фаол ҳарорат йиғиндиси 2700° да ўртача 150 кунда етилади. Новдалари яхши пишади. Касалликларга ўртача чидамли. Ҳосилдорлиги 160-200 ц/га. Янгилигида ейилади, Kjnura сакданади. Узоқ жойларга юборишга чидамли.