ЕР ШЎРИНИ ЮВИШ

ЕР ШЎРИНИ ЮВИШ, шўр ювиш, шўрланган тупроқларни ювиш — тупроқдаги ўсимлик учун зарарли тузларни эритиб, тупроқ-грунт Ўзбекистон Республикаси ер фондининг тоифалар бўйича тақсимоти (2001 й. 1 янв., минг га)нинг юқори қатламларидан қуйига ва сўнг шўри ювиладиган майдон ташқарисига чиқариб юбориш; мелиорация тадбирларидан бири. Ўзбекистоида шўр ва шўрланишга дучор бўлган ерларни сув билан ювиб ўзлаштиришни биринчи марта А. Миддендорф, кейинчалик В. В. Докучаев, М. М. Бушуев, Н. А. Димо на-зарий асослаб бердилар. Шўри ювиладиган майдон юзасига берилган сувда тупроқ заррачаларидаги туз кристаллари эрийди. Ҳосил бўлган эритмани шимилишда давом этаётган сув ўз ҳаракати билан тупроқнинг пастки қатламларига олиб тушади ва шундай қилиб, тупроқнинг ўсимлик илдизи тарқаладиган қисми зарарли тузлардан тозаланади.

Ер шўрини ювиш капитал (ерларни ўзлаштириш даврида ўтказилади) ва эксплуа-тацион ёки профилактик (жорий) турларга бўлинади. Капитал шўр ювишда аэрация зонасидаги тупроқгрунт қатламини керакли чуқурликда (2,5—3,0 м) ва грунт сувларнинг 3—4 м дан кам бўлмаган юқори қатламини шўрсизлантириш мақсадида ўтказилади. Асосан қадимдан суғориладиган зоналардаги жуда шўрланган партов (қўриқ ва бўз участкаларни ёки янги суғориладиган майдонлардаги шу каби шўрланган) ерларни ўзлаштиришда қўлланилади. Ўзлаштириш суви катта нормалар билан ўтказилади (10—25 минг м3/га). Кучли шўрланган, механик таркиби оғир, вертикал сув айирбошлашни қийинлаштирадиган, қатламли тузилишга эга бўлган тупроқларни ўзлаштириш кузқиш ёки эрта баҳорда 2—3 мавсумга чўзилиши мумкин. Бир мавсумнинг ўзида катта шўр ювиш нормаси (5—10 минг м3/га). 5—12 суткалик оралиқ б-н, илгари тахм. 20 см қалинликда берилган сув тўлиқ шимилганидан кейин 2,5 — 3,0 минг м3/га миқдорда бўлиб-бўлиб ёки эгатлар бўйлаб узлуксиз оқизиб берилади. Баъ-зан Ер шўрини ювишда тупроқнинг фильтрация хусусиятига қараб бир-биридан 15—25 м узоқликда, чуқ. 1,2—1,8 м бўлган зовур-сув қуйигичлар очилади. Сув бериш 1,5—2 м қалинликдаги тупроқ-грунт қатлами тўла чучуклангунига қадар давом эттирилади (қ. Шўр ерлар мелиорацияси). Капитал шўр ювиш турларидан бири шоли экиб шўр ювишдир. Умумий 20—30 минг м3/га нормада капитал шўр ювиш тупроқ-грунтнинг сув-физик хоссаларига ва ҳудуднинг дренаж қилинганлигига қараб 3—4 ой вақт керак бўлади. Экспл уатацион ёки профилактик (жорий) Ер шўрини ювиш далалар экиндан бўшаган даврда амалга оширилади ва тупроқ-грунтнинг юқори қатламини мавсум давомида тўпланган тузлардан тозалаш учун ўтказилади. Шундай шўр ювишларни бир неча йил давомида узлуксиз ўтказиш натижасида тупроқни шўрсизлантиришта эришилади. Бундай усул капитал шўр ювишга нисбатан ерларни қ. х. оборотидан чиқариш, қўшимча дренаж қилиш ва суғориш тармоғини кучайтириш ёки қайта қуришни талаб қилмайди. Айрим ҳолларда жорий шўр ювишни тупроқда нам жамғариш учун ўтказиладиган сув бериш — яхоб ҳам бажаради. Су-ғорма деҳқончилик зоналарида эксп-луатацион шўр ювиш кузқиш фаслида 3—4, айрим ерларда эса 6—8 минг м3/га умумий нормада, 6—8 кун оралатиб, 2—3 марта сув бериш йўли б-н ўтказилади. Атмосфера ёғинлари кўп (250 мм) ерларда профилактик шўр ювишни кузқиш даврида ўтказиш мақсадига мувофиқдир. Ёғинлар кам тушадиган минтақалар (Хоразм, Қорақалпоғистон)да ерларни кузда (нояб.) 2—3 марта ва албатта экиш олдидан қўшимча (фев. —март) ювиш тавсия этилади. Кам шўрланган ва механик таркиби енгил тупроқларда фақат ба-ҳорги ювиш б-н чекланиш мумкин. Бундай сув айни вақтда яхоб вазифасини ҳам бажаради.

Ад.: Мирзаев А., Суғориш ва зах қочириш мелиорацияси, Т., 1979; Освоение засоленных орошаемых почв и охрана почвенного покрова, М., 1980; Накопление и вымывание солей из оструктуренных почв, М., 1984.

Обид Рамазонов, Қосимжон Раҳмонов.


Кирилл алифбосида мақола: ЕР ШЎРИНИ ЮВИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР
ХИТОЙ
МЕЛИОРАЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты