ХУРМОЙИ

ХУРМОЙИ — ўртапишар жайдари ўрик нави. Бовдорчилик, узумчилик ва виночилик и. т. интининг Самарканд филиалида Хурмойи нави клонидан ажратиб олинган. Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Дарахти катта, 100 й. гача яшайди, шохшаббаларининг қалинлиги ўртача, бал. 7 —7,5 м, кенглиги 8 —8,5 м. Четдан чангланади, июнь — июлда пишади. Меваси кенг тухумсимон, зарғалдоқ, хушбўи, ширали. Таркибида қанд миқдори 14 —16%, нордонлиги 0,3%. Данаги этидан осон ажралади. Кўчати ўтқазилгач, 4—5 й. да ҳосилга киради. Тупидан 200 кг гача ҳосил олинади. Меваси янгилигида ейилади, консерва қилинади ва қоқи солинади. 1959 й. дан Давлат реестрига киритилган. Тошкент, Андижон, Фарғона, Наманган, Сирдарё, Хоразм вилоятларида рнлаштирилган.


Кирилл алифбосида мақола: ХУРМОЙИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты