ЕР ЭГАЛИГИ

ЕР ЭГАЛИГИ — муайян ҳуқуқий асослар (мулкка, ерни тасарруф этиш ва мерос қолган ердан умрбод фойдаланишга ва ижарага оид ҳуқуқлар)га му-вофиқ ерга эгалик қилиш; хўжалик оборотига ва бозор иқтисодий механизми таркибига киритиладиган ердан фойдаланиш шакли. Ер эгалиги ер эгалари зиммасига тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятлар юклайди. Марказий Осиёда Ер эгалигининг амлок, вақф, мулк, танҳо ва б. шакллари мавжуд эди. Бухоро, Қўқон ва Хива хонликларида кўп ерлар хонликлар қўлида, хон ёки амирларнинг ихтиёрида бўлган. Бу ерлар асосан наслдан-наслга ўтиб, ижарага бериш йўли б-н деҳқонлар томонидан ишланган. Ер эгалигининг бу шакли 19-а. ўрталарида Бухоро хонлигидаги барча ер майдонларининг 65% ини ташкил қилган. Кўпинча хонлар амлок ерларини йи-рик заминдор, зодагон, руҳоний ва яқин кишиларига хизмати эвазига тортик қилиб, улар муваққат ва шартли ер эгалари — танҳоларга айлантирилган. Россия империяси Туркистонни босиб олгач, Ер эгалиги шаклларини ўзгартирди. Амлок ерлар — бутунлигича, мулк ер ва вақф ерлар — қисман подшолик мулки деб эъло қилинди. Шу ерни ишлаб, ҳосил олган шахсларга меросий мулк тариқасида сотиш ҳуқуқи берилиб, бириктириб қўйилди. Шўролар даврида ерга хусусий мулкчиликнинг ҳамма шакллари тугатилиб, «ер — умумхалқ давлат мулки», деб эълон этилди, асосий қисми «бепул ва абадий фойдаланиш» учун жамоа хўжаликларига берилди. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг, 1998 й. 30 апр. да қабул қилинган Ер кодексига биноан, Ер — давлат мулки, умуммиллий бойлик ҳисобланади. Ер давлат томонидан муҳофаза этилади, олди-сотди қилинмайди, айирбошланмайди, ҳадя этилмайди, гаровга қўйилмайди (ЎзР қонунларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно, 16-модда). Ер кодекси ва б. қонун ҳужжатларига мувофиқ, юридик шахслар доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш, ижарага олиш ва мулк ҳуқуқи асосида; жисмоний шахслар эса мерос қилиб қолдириладиган ерга умрбод эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, ижарага олиш ва мулк ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлишлари мумкин. Ер участкаларини эгалик қилиш ва фойдаланиш учун бериш (реализация қилиш) ер ажратиш тарикасида амалга оширилади. Ер участкаларини ажратиб бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар, Тош-кент ш., туманлар, шаҳарлар ҳокимлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда амалга оширилади. Ер участкаларини ижарага бериш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади (Ер кодекси, 17—24-моддалар).


Кирилл алифбосида мақола: ЕР ЭГАЛИГИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
РОССИЯ
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
ҚЎҚОН ХОНЛИГИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты