ЕР ҲУҚУҚИ

ЕР ҲУҚУҚИ — ҳуқуқнинг ер муносабатларини тартибга солувчи соҳаси. Ер муносабатлари ердан фойдаланиш, айрим турдаги ерларнинг ҳуқуқий тартиби, ер тузиш ва ҳ. к. ни ўз ичига олади. Фуқаролик ҳуқуқи нормалари Ер ҳуқуқининг ўзагини ташкил этади. Ер ҳуқуқида, шунингдек, маъмурий ва экология ҳуқуқи нормалари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ер ҳуқуқининг норматив қуқуқий асосини ЎзР Конституцияси, Ер кодекси, Ер кадастри тўғрисидаги, «Қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонунлар ташкил этади. ЎзР Конституциясига кўра, ер умуммиллий бойлик, у давлат муҳофазасида бўлиб, ердан оқилона фойдаланиш талаб этилади. Ерга эгалик қилиш Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига кўра, хусусий мулк, доимий ёки вақтинчалик фойдаланиш, ижара, бир умрлик мерос қилиб қолдириладиган эгалик ҳуқуқи асосида амалга оширилади.

Ер ҳуқуқи маълум тизимга эга. Бу тизим умумий, алоҳида ва махсус қисмларга бўлиниб, улар бир қанча тартиботлардан иборат. Ер ҳуқуқининг умумий қисми тартиботлари фан тармоғи ва қонунчиликнинг ривожланиши учун асос бўладиган энг муҳим ҳолатлар, қоидалар ёки тамойилларни акс эттиради. У ерга нисбатан мулк ҳуқуқи, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ, давлат бошқаруви, ер тузиш ва ер кадастрини юритиш, ерни ҳуқуқий муҳофаза қилиш, ер қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик каби тартиботларни ўз ичига олади. Ер ҳуқуқининг алоҳида қисмига қ. х. га мўлжалланган ерлар, аҳоли пункти ерлари, саноат, транспорт, мудофаа ерлари, алоҳида муқо-фаза этиладиган ҳудудлар ерлари, ўрмон фонди, сув фонди ерлари, захира ерлар тартиботлари киради. Ер ҳуқуқининг махсус қисм и да чет давлатлар Ер ҳуқуқи тўғрисида маълумот берилиши мумкин.

Муҳаммади Усмонов.


Кирилл алифбосида мақола: ЕР ҲУҚУҚИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ХУСУСИЙ МУЛК
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты