ХУСРАВ

ХУСРАВ — Шарқда анъанавий бадиий образ. X. дастлаб 6-а. да паҳдавий тилида яратилган «Хусрав ва Ридак» асарида учрайди. Асар ахлоқийтаълимий характерга эга бўлиб, унда мусиқа, хаттотлик, иншо, ўқ отиш, човганбозлик, кураш, шатранж ва нард ўйинларини эгаллаган ёш йигитнинг ҳожаси Хусрав билан саволжавоблари тасвирланган. Хусравнинг прототипи сосонийлар шаҳаншоҳи Хусрав II Парвиздир. X. Фирдавсий «Шоҳнома»си қаҳрамонларидан бири ҳисобланади. Низомий Ганжавийнинг «Хусрав ва Ширин» достонида у мукаммал бадиий образ даражасига кўтарилган. Шундан сўнг бу образ Яқин ва Ўрта Шарқ ҳамда Ҳиндистон халқларининг оғзаки ижоди, ёзма адабиётидан кенг ўрин олган. Ҳатто X. Табарий, Жоҳиз, Балъамий, Саолибий сингари олимлар асарларида ҳам ижобий образ сифатида тасвирланган. Кейинчалик X. образи Хусрав Деҳлавийнинг «Хусрав ва Ширин» (13-а.), Алишер Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин» (15-а.), Ҳотифийнинг «Хусрав ва Ширин» (16а.), Ваҳший Бафқийнинг «Фарҳод ва Ширин», (16-а.), Руҳиламиннинг «Хусрав ва Ширин» (17-а.) сингари асарларида ҳам кенг тасвирланган.

Гарчи Низомий Хусравни ҳақиқий ошиқ сифатида тасвирласада, ундаги худбинлик, маишатпарастлик, давлатни бошқаришдаги ўзбошимчаликни қаттиқ қоралайди. Навоий Х. ни боскинчи, золим, худбин шоҳ сифатида тасвирлаган ва қоралаган. Хуршиднинг «Фарҳод ва Ширин» (1948), Самад Вурғуннинг «Фарҳод ва Ширин» (1942), Нозим Ҳикматнинг «Ишқ қиссаси» (1948), М. Турсунзода ва А. Деҳотийларнинг «Хусрав ва Ширин» (1936), Г. Птициннинг «Хусрав ва Ширин» (1939) драмаларида ҳам X. образи мавжуд.

Ад.: Алиев Г. Ю ., Легенда о Хусраве и Ширин в литературах народов Востока, М., 1960.


Кирилл алифбосида мақола: ХУСРАВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АЛИШЕР НАВОИЙ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲИНДИСТОН
ХАЛҚ ИЖОДИ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты