ХУСРАВОНИЙ

ХУСРАВОНИЙ (форс. шоҳларга мансуб) — Ўрта Осиё ва Эрон қад. бастакорлик санъати, хусусан, Борбад ижодига нисбат этилган мусиқий асарлар туркуми. Дастлаб, 7 қисмдан иборат бўлиб, 7 хил пардада куйланувчи шоҳона (жасорат, мардлик ва б.) мавзуларга оид (айримлари «Авесто» матнларидаги) қўшиклардан тузилган. Кейинроқ булар асосида ўзга мавзулар қамровидаги туркумли асарлар юзага келган (мас, «Арус Ганжи» — «Гов ганжи» — «Шабода ганжи» — «Афросиёб ганжи»; «Эраж қасди» — «Сиёвуш қасди» — «Ғамдор» — «Доду фарёд»; ва б.). X. туркумлари Шарқ бадиий (Фирдавсий, Низомий Ганжавий, Хусрав Деҳлавий, Навоий ва б.) ва илмий (Форобий, Абу Абдуллоҳ Хоразмий, Муҳаммад Нишопурий, Хожа Абдулқодир Мароғий ва б.) асарларда кенг таърифланган. Рисолаларда кўрсатилишича, турли оммавий тадбирлар, хусусан, Наврўз байрами ва ҳатто ҳарбий юришлар X. туркумидаги куй ва қўшиқларсиз ўтмаган. X. кейинчалик Ўн икки мақом тизими ва ўзга мукаммал туркумлар шаклланишида омил вазифасини ўтган.

Ад.: Гафурбеков Т., Творческие ресурсы национальной монодии, Т., 1984; Борбад, эпоха и традиции культуры, Душанбе, 1989.

Тўхтасин Ғафурбеков.


Кирилл алифбосида мақола: ХУСРАВОНИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АЛИШЕР НАВОИЙ
ЭРОН
ИБН СИНО
ФОРОБИЙ
ТЕМУРИЙЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты