ЕРЕВАН

ЕРЕВАН (1936 й. гача Эривань) — Арманистон Республикаси пойтахти. Арманистоннинг маъмурий, маданий ва илмий маркази. Арарат текислигининг шим. чеккасида, Раздан дарёси (Аракенинг чап ирмоғи) бўйида. Иқлими кескин континентал. Ёзи қуруқ ва иссиқ, қиши қисқа, совуқ. Авг. нинг ўртача т-раси 24,8°, янв. ники —4,2°. Йилига 320—350 мм ёғин ёғади. Аҳолиси 1249 минг киши (1995). Археологик қазишларда топилган миххатли тош бўлагидан маълум бўлишича, Урарту подшоси Аргишти I мил. ав. 782 й. да Эребуни қалъасини қурдирган (шаҳар номи ҳам шундан). Ўша қалъа ёнида ҳоз. Ереван вужудга келган. 13-а. ўрталаридан сиёсий ва иқтисодий мавқеи орта борган. 1604 й. Е. ни Эрон шоҳи Аббос I қўшинлари эгаллаганидан кейин шаҳар Ереван хонлигининг марказига айланди. 17-а. да Ереван йирик карвон савдоси ва ҳунармандчилик марказларидан бири. Россия-Эрон уруши (1826 — 28)дан сўнг Ереванни 1827 й. 1 окт. да рус қўшинлари эгаллади ва Туркманчой шартномаси (1828) га биноан Е. Россияга ўтди. 1828—40 й. ларда Е. Арманистон вилояти маркази, сўнг уезд шаҳри, 1849 й. дан Эривань губерняси маркази. Ереваннинг Александрополь (ҳоз. Гюмри) т. й. орқали Тбилиси (1902) ва Жульфа (1908) билан боғланиши шаҳарнинг иқтисодий жиҳатдан ривожланишига олиб келди.

Ереванда 1920 й. 29 ноябрда шўролар ҳокимияти ўрнатилди. 1921 й. 2 апр. да Е. Арманистон ССР пойтахти деб эълон қилинди. 1991 й. авг. да советлар ҳокимияти барҳам топгач, ўша йилнинг 24 сент. дан Ереван мустақил Арманистоннинг пойтахти бўлди.

Ереван — Арманистоннинг муҳим саноат маркази. Машинасозлик, кимё ва нефть кимёси, озиқ-овқат, енгил саноат, машинасозлик (электроника саноати ва б.), кимё ва нефть кимёси (пластмасса, кимёвий тола ва реактивлар, шина ва б.) саноатлари тараққий этган. Синтетик каучук к-ти, «Поливинилацетат», «Пластик», лак-бўёқ з-длари, фармацевтика корхонаси, иссиқлик электр ст-яси мавжуд. Асосий озиқ-овқат саноати корхоналари — вино, гўшт, ёғ-мой, экспериментал тамаки к-тлари, коньяк, шампань винолари, консерва з-длари, енгил саноат корхоналари — ипак ва камволь к-тлари, мовут, трикотаж, ип, қўлқоп, тикувчилик, гилам, кўн пойабзал ф-калари, курилиш материаллари корхоналари мавжуд. Алюминий ишлаб чиқарилади. Ереван — Арманистоннинг мухим транспорт тугуни. Тбилиси, Боку ва Севан билан т. й. линиялари орқали боғланган. Автомобиль йўллари тугуни. 2 аэропорт, метрополитен (1981 й. дан), телемарказ (1956 й. дан) бор.

Арманистон Республикаси Фанлар академияси (1943 й. дан), 11 олий ўқув юрти (Ереван университети, политехника, тиббиёт, зоотехния-ветеринария ин-тлари, консерватория ва б.), «Матенадаран» қад. қўлёзмалар ин-ти, 13 театр (шу жумладан опера ва балет театри, мусиқали комедия театри, филармония, консерватория), 21 музей (шу жумладан Арманистон тарихи музейи, Картиналар галереяси, Болалар картина галереяси, Театр музейи), Ҳукумат уйи (1955) бор.

Ад.: Акопян Т. X., История Еревана (1801-1879 гг.), Ереван, 1959.


Кирилл алифбосида мақола: ЕРЕВАН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ХИТОЙ
АРМАНИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты