ХУСУСИЙ СЕКТОР

ХУСУСИЙ СЕКТОР — иқтисодиётнинг хусусий мулкчилик ва хўжалик юритишнинг эркин бозор усулларига, иктисодий алохидалашувига асосланган соҳаси. Бозор щтисодиёти давлат ва нодавлат секторларидан иборат. Ўз навбатида, нодавлат сектори хусусий ва жамоа секторларига бўлинади. Хусусий сектор нодавлат секторининг бош бўғини. Хусусий сектор даги моддий ва молиявий ресурслар, яратилган маҳсулот ва хизматлар хусусий мулк ҳисобланади. Бу сектор хусусий корхоналар, фирмалар, молия компаниялари, хўжаликлар, банклар, жамғармалардан иборат ва иктисодиётнинг ҳамма тармоқларида амал қилади.

Хусусий сектор тарихан анъанавий тизим даврида ибтидоий жамоавий хўжаликлар вайроналарида юзага келган. Меҳнат унумдорлиги ўсиб, жамоадан ажралган ҳолда якка тарзда меҳнат килиб тирикчилик ўтказиш имкони пайдо бўлиши билан хусусий хўжаликлар юзага келади. Улар кўпайиб кетгач, Хусусий сектор пайдо бўлади. Чунки Хусусий сектор айрим хўжалик эмас, балки хўжаликлар мажмуи хисобланади. Хусусий сектор бир неча минг йиллар давомида сақланиб қолган жамоавий сектор билан ёнмаён ривожланди. Бироқ давлат пайдо булиши билан давлат сектори юзага келди. Шу даврдан эътиборан иктисодиётнинг секторларга аниқ ажралиши юз берди. Анъанавий тизим боскичида Хусусий сектор натуралистеъмолчи иктисодиётга хизмат қилган, у ўзини ўзи таъминлаши учун маҳсулотлар яратган, унда бартер алоқалари бўлган, ондасонда товарпул алоқалари учраб турган. Бозор иқтисодиётига ўтилиши муносабати билан Хусусий сектор товар ишлаб чиқарувчи корхона ва хўжаликлар мажмуасига айланди. Бу сектор бозор қонунқоидаларига биноан ривожланади, пул муносабатлари иқтисодий алоқаларнинг асосини ташкил этади, иқтисодий фаолият фойда топишга қаратилади, у эркин ёлланма меҳнатни қўллашга асосланади, меҳнатдан иқтисодий манфаатдорлик пайдо бўлиб, иқтисодий стимуллар кучга киради. Натижада Хусусий сектор жадал усади.

19-а. ўрталаридан индустриал мамлакатларда Хусусий сектор бозор тизимининг бош бўғини сифатида ривожланиб келди. 21-а. бошларига келиб Хусусий сектор тартибли ривожлана бошлади. Бу ердаги иктисодий фаолият ўзининг ижтимоийлиги, яъни жамият фаровонликни таъминлашга қаратилиши билан ажралиб туради, унинг тартибланиб туришида бозор кучлари билан биргаликда давлат хам қатнашади. 20а охири — 21-а. бошларига келиб собиқ социалистик мамлакатларнинг режали тизимдан бозор иқтисодиётига ўтиши билан жаҳондаги 25 мамлакатда (булар жумласига Ўзбекистон ҳам киради) кўп секторли иктисодиёт пайдо бўлди, унинг таркибида илгари давлат секторини ташкил этган корхоналарни хусусий корхоналарга айлантириш; корхоналарни акциядорлик жамиятларига айлантириш, янги хусусий корхоналар очиш; томорқа хўжалигини хусусий деҳқон хўжалигига айлантириш; собиқ жамоа хўжаликлари (колхоз)лар асосида фермер хўжаликларини ташкил этиш ва б. йўллар билан давлатнинг фаол иштирокида, унинг раҳбарлигида ўтказилган бозор ислоҳотлари жараёнида Хусусий сектор кўлами кенгайди. Хусусий секторнинг иктисодиётдаги ўрни 3 кўрсаткич билан баҳоланади:

1) асосий капиталдаги ҳисса; 2) ишловчилар сонидаги ҳисса;

3) ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)даги ҳисса. Булар орасида Хусусий секторнинг ЯИМдаги ҳиссаси асосий, унга қараб Хусусий секторнинг иктисодиётдаги мавқеи аникданади.

Ўзбекистонда Хусусий сектор хусусий корхоналар, асосан, кичик ва ўрта бизнес корхоналар идан, якка тадбиркорлардан, фермер ва деҳқон хўжаликлари ва хусусий банклардан иборат. 2003 й. да Ўзбекистонда 92,4 минг хусусий корхона, 87,6 минг фермер хўжалиги ва 97,2 минг якка тартибда тадбиркорлик килувчилар фаолият кўрсатди. Ўзбекистон иқтисодиётида Хусусий секторнинг ЯИМдаги ҳиссаси 2003 й. да 74,5% ни ташкил этди, 2148,1 минг гектар ерга эга бўлган фермер хўжаликларида 603 минг киши банд бўлди. Ўзбекистон миллий иқтисодиётининг турли соҳаларида Хусусий сектор ҳар хил мавқега эга. Унинг ривожланиш даражаси бўйича савдосотиқ ва йўловчи транспорти, қурилиш ва қ. х. олдинги ўринларда бўлса, саноат, юк транспорти, ҳаво транспорти, алоқа ва банк соҳаси кейинги ўринларда туради.

Аҳмаджон Ўлмасов, Фаррух Ваҳобов.


Кирилл алифбосида мақола: ХУСУСИЙ СЕКТОР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БАНКЛАР
ХУСУСИЙ МУЛК
ЕР
ИБТИДОИЙ ЖАМИЯТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты