ЕРЕМЯН Варшам Никитович

ЕРЕМЯН Варшам Никитович [1897.6(19).12, Тоғли Қорабог, Дарнаварз қишлоғи — 1963.12.2, Тошкент] — кино рассоми, график, рангтасвирчи рассом. Ўзбекистон халқ рассоми (1944). Самарқанд рассомлик мактабида (1918—21), Ўзбекистон Рассомлари уюшмаси қошидаги рассомлар малакасини ошириш студиясида (1939—40) ўқитувчи. 1934 й. дан кинода, 1944 й. дан «Ўзбекфильм»да бош рассом. Ижодини Самарқанд манзаралари акс эттирилган этюдлар яратиш билан бошлаган (Самарқанд меъморий обидалари акс этган этюдлар туркуми, 1910—50 й. лар). Еремяннинг кинодаги ижоди («Насриддин Бухорода», 1944; «Тоҳир ва Зуҳра», 1946; «Алишер Навоий», 1947 ва б.) Ўрта Осиё халқлари маданияти ва маиший ҳаётини тарихий бадиий ёритилишининг теранлиги, колоритни чуқур ҳис қилиниши, композиция ечими билан ажралиб туради. Шунингдек, портретлар («Автопортрет», 1926) чизган, китобларни бадиий безаган (С. Айнийнинг «Қуллар», «Эски мактаб» асарларини биринчи бўлиб безаган; «Тожик фольклори», «Ўзбек халқ эртаклари» ва б.).


Кирилл алифбосида мақола: ЕРЕМЯН Варшам Никитович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АЛИШЕР НАВОИЙ
ТОШКЕНТ
ТОЖИКИСТОН
КИНО САНЪАТИ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты