ХУСУСИЙ ҲУҚУҚ — фуқаролар ва юридик шахсларнинг мулкий ва айрим бошка муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқ тармоқдари. Умум манфаатларини тартибга солувчи ва муҳофаза қилувчи оммавий ҳуқуқдан фаркли равишда Хусусий ҳуқуқ якка мулкдорлар ва бирлашмалар (корпорациялар)ни уларнинг мулкий фаолиятидаги ва шахсий муносабатларидаги мустакиллиги ва ташаббусига асосланган хусусий манфаатларини ифода этувчи муносабатларни тартибга солади. Хусусий ҳуқуқнинг асосини фуқаролик ҳуқуқи, шунингдек, турли кўринишлардаги савдо ҳуқуқи (савдо ҳуқуқи амал киладиган давлатларда) ташкил этади.