ЕРЁМЕНКО Виктор Емельянович (1901.24.8, ҳоз. Украина, Николаев вилояти — 1962.9.6, Тошкент) — агроном олим, Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси (1956), проф. (1954). Краснодар қишлоқ хўжалиги ин-тини тугатган (1936). СоюзНИХИда илмий ходим, бўлим мудири (1942—54), Тошкент қишлоқ хўжалиги инти умумий деҳқончилик ва қ. х. мелиорацияси кафедраси мудири (1954—61), айни пайтда ЎзССР Қишлоқ хўжалиги вазири ўрин-босари (1954—56). Ерёменконинг илмий ишлари ғўза, беда ва б. экинлар агротехникаси масалаларига багишланган.