ЕРЛАРНИНГ МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИ

ЕРЛАРНИНГ МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИ — ер майдонларини қ. х. да фойдаланишга яроқлилиги нуқтаи назаридан баҳолаш. Мелиоратив ҳолати қоникарли ерларга тупроқ унумдорлигини тубдан яхшилаш талаб килинмайдиган, деҳқончилик қилишга монелик киладиган нуксонлари бўлмаган ерлар киради. Мелиоратив ноқулайлик тоифаси ёки тури биринчи навбатда, табиий — географик шароитларга, шунингдек, дала мелиоратив шароитларининг деҳқончилик юритишга мос келмаслигига боғлиқ. Мелиоратив жиҳатдан ноқулай ерларга қатъий аниктупроқиқлим ва гидрогеологик шароитларда жойлашган ботқоқлашган, жарликлар б-н ўйилган, тошлоқ, тупроғи ювилиб кетган, шўрланган, шўртоблар ва шўрхок ерлар киради. Мелиоратив ҳолатига кўра ноқулай сув режимига эга бўлган ерлар суғориш, зах қочириш, сув чиқариш; ноқулай физик ва кимёвий хоссали ерлар текислаш, шўр ювиш, кимёвий мелиорантлар қўллаш, оҳаклаш, гипслаш, сув ва шамол таъсирида эрозияга учраган ерларда иҳота ўрмонзорлари ташкил этиш, илмий асосланган суғориш усуллари ва меъёрларини қўллаш каби тадбирларни талаб қилади (қ. Мелиорация).


Кирилл алифбосида мақола: ЕРЛАРНИНГ МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ДАЛА ИҲОТА ЎРМОНЗОРЛАРИ
ГЕОГРАФИЯ
ЕР
МЕЛИОРАЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты