ХУТАК ХОТУН

ХУТАК ХОТУН — арабларга қарши курашган Бухоро маликаси (673—695). 673 й. да араб саркардаси Убайдуллоҳ ибн Зиёд Тохаристон ўлкасини ишғол қилгандан кейин Амударёни кечиб ўтиб, Пойкенд ва Ромитан ш. ларини босиб олади. Унга қарши чиққан Бухоро ҳукмдори Бидун ўлдирилгач, Бухоро ҳокимияти унинг аёли қўлига ўтади ва у арабларга қарши курашга бошчилик қилади. Арабфорс манбаларида ушбу аёлнинг исми Хутак хотун, Қабаж хотун, Хотун шаклларида зикр этилади. Наршахийнинг «Бухоро тарихи» асарида кайд этилишича, араблар томонидан бухорхудот Бидун ўлдирилгач, унинг ўғли Туғшода ёш бўлганлиги сабабли ўрнига аёли Хотун ўтиради. Хотун 695 й. гача Бухорони бошқаргач, унинг ўрнини ўғли Туғшода олади. Наршахийнинг таъкидлашича, Хотун ҳукмронлик қилган даврда ундан донороқ бирор киши бўлмаган. У донолик билан ҳукмронлик қилгани учун халқ унга итоатда булган. Табарийнинг «Тарих аррасул валмулук» асарида қайд этилишича, 681 й. арабларнинг Хуросондаги ноиби амир Салм ибн Зиёд Бухорога юриш бошлайди. Бундан хабар топган Хутак хотун турк хоқони ҳузурига элчи юбориб, уни ёрдамга чақиради. Ўзининг мактубида Хутак хотун хоқон билан никоҳ тузишга рози эканлигини хабар қилади. Турк хоқони катта қўшин билан Бухорога етиб келиб, араблар билан қаттиқ жанг қилади. Лекин, у араблардан мағлубиятга учрагач, Хутак хотун араблар билан сулҳ тузишга мажбур бўлсада, Бухорони анча йиллар араблар ҳукмронлигидан сақлаб қолади.

Ад.: Наршахий, Бухоро тарихи, Т., 1966.


Кирилл алифбосида мақола: ХУТАК ХОТУН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМИР ТЕМУР
ТАРИХ
ТОШКЕНТ
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты