ЕРНИ МУСОДАРА ҚИЛИШ

ЕРНИ МУСОДАРА ҚИЛИШ — давлатнинг ерни эгаларидан мажбурий равишда, бирон-бир ҳақ тўламай тортиб олиши. Мас, 18—19-а. лардаги инқилоблар давомида Ғарбий Европа мамлакатларида заминдорларнинг ерлари мусодара этидди. 1917 й. окт. тўнтариши натижасида хам шундай ерлар тортиб олиниб, давлат («умумхалқ») мулки деб эълон қилинди ва деҳқонларга фойдаланиш учун берилди. 1928 — 29 й. лардан бошлаб эса собиқ Иттифоқда (жумладан Ўзбекистонда) деҳқон хўжаликларини «ёппасига коллективлаштириш», «қулоқларни синф сифатида тугатиш»дан иборат сталинча сиёсат юритилди. Оқибатда ўн минглаб ўрта ҳол ва бой деҳқонларнинг ерлари тортиб олиниб, жамоа хўжаликлари ихтиёрига зўрлаб ўтказилди. Омилкор деҳқонлар ер-сув мулкларидан мажбурий тарзда маҳрум этилиб, кўплари мамлакатнинг узоқ жойларига кўчириб юборилди. Mac, 1930 й. окт. ойига келиб 115231, 1931 й. да 265795 деҳқон оилалари Шимол, Урал, Сибирь ва Қозоғистон минтақаларига жўнатилди. 200—250 минг «қулоқ» ўз оиласи билан ерини, мулкини ташлаб қочиб, шаҳарларга кўчиб ўтди. Шу тариқа жами 1 — 1,1 миллион деҳқон хўжалиги ерларидан мосуво бўлиб, бутунлай тугатилди.


Кирилл алифбосида мақола: ЕРНИ МУСОДАРА ҚИЛИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
РОССИЯ
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты