ЕРНИНГ МЕТЕОРОЛОГИК СУНЪИЙ ЙЎЛДОШЛАРИ

ЕРНИНГ МЕТЕОРОЛОГИК СУНЪИЙ ЙЎЛДОШЛАРИ — булут қатламининг атмосферада тақсимланишини кузатиш, Ер сирти ва атмосферанинг иссиклик нурланишини ва Қуёшнинг қайтган радиациясини ўлчаш учун мўлжалланган аппаратлар. Об-ҳавони олдиндан айтиш учун метеорологик маълумотлар олиш мақсадида фойдаланилади. Мас, «Космос», «Молния» типидаги сунъий йўлдошларнинг баъзилари, «Метеор»; америка сунъий йўлдошлари — «Тирос», «Нимбус» ва б. Булар, одатда, 500—1200 км баландликда учади.

Ернинг метеорологик сунъий йўлдошларига ўрнатилган асбоблар ёрдамида Ернинг ёруғ томонидаги булутлар расмга туширилади ва Ерга узатилади. Ернинг қоронғи томонидаги булутларни ҳам улар ёрдамида аниқлаш мумкин. Бунда инфрақизил нурлардан фойдаланилади. Ернинг метеорологик сунъий йўлдошлари с й. даги баъзи асбоблар б-н Ерга ва атмосферага келаётган ҳамда чексиз фазога чиқиб кетаётган радиация ўлчанади. Шу асосда иссиқлик баланси ҳисобланади. Ернинг метеорологик сунъий йўлдошлари с й. ёрдамида океан суви сатҳи, ер юзаси ва атмосферанинг ҳар хил қатламларидаги ҳаво т-раси намлиги ўлчанади.

Океан, чўл ва тоғларда метеорологик ст-ялар кам бўлганидан бу ерларнинг иқлими кам ўрганилган. Ернинг метеорологик сунъий йўлдошлари с й. дан олинган маълумотлар ёрдамида шу ҳудудларнинг иқлими ҳам ўрганилади. Денгиз музининг биринчи расми Е. м. с й. ёрдамида олинган (1960). Қор ва муз сохаларининг фаслларга боғлиқ равишда ўзгариш хариталари тузиб чиқилган. Ернинг метеорологик сунъий йўлдошлари с й. ёрдамида циклонлар ўрганилади. Космонавтлар ҳам Ернинг об-ҳавосини кузатишади, булутлар, қор ва музлик соқалари, дарё ва океанлар, чўл ва тоғларнинг турли ранглардаги расмларини олишади.


Кирилл алифбосида мақола: ЕРНИНГ МЕТЕОРОЛОГИК СУНЪИЙ ЙЎЛДОШЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
Тушда булут кўрса нимани билдиради
БУЛУТ
АТМОСФЕРА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты