ХЭНАНЬ — Хитойдаги провинция, Хуанхэ ва Хуайхэ дарёларининг ўрта ва қуйи оқими ҳавзаларида. Майд. 167 минг км2. Аҳолиси 93,2 млн. киши (1999). Маъмурий маркази — Чжэнчжоу ш.
Хэнаньнинг шар кий қисми Буюк Хитой текислигида, гарбида Циньлин ва Тайханшан тоғлари тармоқяари жойлашган. Дарёлари зич. Хитойнинг мухим деҳқончилик рни. Асосий экинлари: буғдой, маккажўхори, гаолян, дуккаклилар, шоли. 2 йил давомида 3 марта ҳосил йиғиштириб олинади. X. Хэбэй провинцияси билан бирга мамлакатнинг асосий пахтачилик рни ҳамдир. Шунингдек, ер ёнғоқ, кунжут, тоғ ён бағирларида чой экилади. Боғдорчилик билан шуғулланилади. Хэнаньда озиқ-овқат ва енгил саноатлар ривожланган. Кумир саноати — оғир саноатнинг етакчи тармоғи. Металлургия, машинасозлик, кимё, цемент, қоғоз саноати корхоналари мавжуд. Ҳунармандчилик билан шуғулланилади. X. худудидан муҳим т. йлар ўтган. Асосий саноат марказлари: Чжэнчжоу, Лоян, Кайфин, Наньян ва б.