ХЎЖА ПАРИХОНТЕПА

ХЎЖА ПАРИХОНТЕПА, Хўжа Фархон — Тошкентдаги илк ўрта асрларга оид археологик ёдгорлик, оташпарастлар қабристони (мил. 6—7-а. лар). Беруний шоҳкўчаси билан Ниёзов кўчалари кесишган ерда жойлашган. 1988 й. Тошкент археология экспедицияси (М. И. Филанович) томонидан ўрганилган. X. П. марҳумлар оссуарийларда дафн этилган некрополь эканлиги аниқланган. X. П. нинг ўтмишда бал. 5 м бўлган. X. П. нинг устки қатлами 20-а. бошида қабристон бўлиб Тожик мозор деб аталган. Хўжа Парихонтепада қорахонийлар даврида хумдон бўлган. X. П. дан топилган кўплаб оссуарийлар Чоч ва Илоқ аҳолиси ўртасида исломдан аввал зардуштийлик кенг тарқалгани, Суғд ва Хоразм билан яқиндан алоқалар мавжуд бўлганидан далолат беради. Хўжа Парихонтепа ўрнида ҳозир замонавий бинолар бунёд этилган.


Кирилл алифбосида мақола: ХЎЖА ПАРИХОНТЕПА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БЕРУНИЙ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты