ХЎЖА СИНОН

ХЎЖА СИНОН (1489/1490, Кайсари — 1588, Истанбул) — турк меъмори ва муҳандиси, 1538 й. дан Султон Сулаймон I ҳузурида бош меъмор. X. С. Византия меъморлигини ижодий ўрганган. Унинг бевосита раҳбарлигида жуда кўп сарой, масжид, мақбара, истеҳком, кўприклар ва б. иншоотлар бунёд этилган. X. С. яратган бинолар, асосан, марказий гумбазли бўлиб, улуғворлиги, интерьерларининг кенглиги ва ҳашаматлилиги, яхлит мужассамоти билан диққатга сазовор: Истанбулдаги Шаҳзода (1548), Сулаймония (1550—57), Эдирнедаги Салимия (1569—75), Евпатория (Украина)даги Жоме (1552) масжидлари ва б.


Кирилл алифбосида мақола: ХЎЖА СИНОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТУРКИЯ
УКРАИНА
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ВИЗАНТИЯ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты