ЕССЕНТУКИ

ЕССЕНТУКИ — РФ Ставрополь ўлкасидаги шаҳар (1917 й. дан). Т. й. станцияси. Аҳолиси 88 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Кавказ минерал сувлари гуру-ҳидаги бальнеологик курорт. Подкумок дарёси водийсида, 600—640 м баландликда жойлашган. Иқлими мўътадил континентал. Ёзи илиқ, қиши юмшоқ. Июлнинг ўртача т-раси 20°, янв. ники —4°. Йилига 520 мм ёғин ёғади. Минерал карбонатли булоклар суви ичилади ва қадоқланиб жўнатилади, ессентуки, нарзан суви ваннасига тушилади. Тамбукан кўлидан келтирилган балчиқ билан даволаш ҳам қўлланилади. Меъда-ичак, жигар, жигар ва ўт йўллари, моддалар алмашинуви бузилиши (ортиқча семириш, подагра, қандли диабет) касалликлари билан огриган беморлар даволанади. Ессентуки 1798 й. да қурилган ҳарбий истеҳком ўрнида 1839 й. да вужудга келган. Ўша йилдан курорт сифатида ривожланмоқда. Озиқовқат (жумладан, минерал сув қадоқлаш) ва енгил саноат корхоналари бор.


Кирилл алифбосида мақола: ЕССЕНТУКИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ЯПОНИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты