ЕСУ МУНКЭ (7-1251) – Чиғатой улуси хони (1246—51). Чиғатойнинг ўғли, Чингизхоннинг набираси. Улуғ қоон Гуюкхон (1246—48) фармонига кўра Қора Ҳулагунинг ўрнига улус тахтига унинг яқин дўсти Есу Мункэ ўтирган. Рашидуддиннинг ёзишича, Есу Мункэ ичкиликка шу қадар майл қўйганки, нафақат давлат ишлари б-н, балки ўзининг ўрдаси ишлари билан ҳам шуғуллана олмай қолган. Барча ишларни хотини Тукаши бошқарган. Е. М. Мўғуллар давлатита Мункенинг улуг қоон бўлишига қарши чиққан. Есу Мункэ 1251 й. ги қурултойга келганида Мунке тарафдорлари томонидан қўлга олиниб, Ботухон ўрдасига юборилган. Боту Е. М. ни юртига қайтариб юборган, Қора Ҳулагунинг беваси Орқина хотун эса уни қатл этган.