ХЎЖАЕВ Қудрат Умарович

ХЎЖАЕВ Қудрат Умарович (1911.5.5 — Тошкент — 1981.9.8) — актёр, реж. Ўзбекистон халқ артиста (1956). Москва театр санъати интини тугатган (1936). Ижодий фаолиятини 1929 й. да Тошкент ишчиёшлар театрида актёрликдан бошлаган. 1936—41 й. ларда ва яна 1952 й. дан Ҳамза театрида актёр. 2-жаҳон уруши қатнашчиси. Янгийўл театрида реж., Самарканд ва Наманган вилоят театрларининг бадиий раҳбари (1942—52). Тошкент театр ва рассомлик санъати интида педагог (1961 — 81). Фитратнинг «Арслон» спектаклидаги Имом роли Хўжаевнинг илк саҳнавий образидир. Франц (Шиллер, «Карокчилар»), Лаэрт, Кассио (У. Шекспир, «Отелло»), Қори (А. Қаҳҳор, «Тобутдан товуш»), Жоген (Р. Тагор, «Ганг дарёсининг қизи»), Цезарь (У. Шекспир, «Юлий Цезарь»), Серебряков (Чехов, «Ваня тоға»), Саккокий (М. Шайхзода, «Мирзо Улугбек»), Саидхон (С. Азимов, «Қонли сароб»), Илҳом (Б. Раҳмонов, «Юрак сирлари») каби роллари билан шуҳрат қозонган. Реж. сифатида «Фарҳод ва Ширин» (Хуршид), «Момакалдироқ» (А. Островский), «Ҳалима» (F. Зафарий) сингари спектаклларни сахналаштирган. Ҳар қандай образнинг ташқи қиёфаси, нутқи, юриштуришини, ўзига хос одатларини пухта ўйларди, шу орқали қаҳрамонининг ички дунёсини очиб берарди. Унинг қаҳрамонлари кўпинча маданиятли, билимдон, салоҳиятли бўларди. X. сатирик образлар устаси сифатида ҳам танилган. Шу хусусиятлар кинофильмлардаги образларида ҳам ўз аксини топган (Наргиз, «Алишер Навоий»; Назирий, «Ҳамза»; Нақшобий, «Икки дил достони» ва б.).

Ac: Гўзаллик шайдосиман, Т., 1976; Саҳнага йўл, Т., 1982; Монолог об актёрской жизни, Т., 1983.


Кирилл алифбосида мақола: ХЎЖАЕВ Қудрат Умарович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



РОССИЯ
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты