ХЎЖАЕВА Салимахон Шоюсуповна

ХЎЖАЕВА Салимахон Шоюсуповна (1916.1.1 — Тошкент — 2004.9.6) — опера хонандаси (лирикдраматик сопрано), Ўзбекистон халқ артисти (1967). Москва ўзбек опера студияси (1941) ва Тошкент консерваторияси (1945)ни тугатган. Навоий театрида яккахон хонанда (1941— 67). Катта Фарғона канали қурилишида (1939), 2-жаҳон уруши даврида ҳарбий қисмларда маданий хизмат кўрсатган. Тошкент консерваторияси (1961—72), Тошкент театр ва рассомлик санъати инти (1972—84)да педагог.

Хўжаеванинг ёқимли, жозибадор овози, нурли чеҳраси, юқори вокал ва актёрлик махррати ўзбек ва чет эл мумтоз операларида ижро этган асосий партияларда намоён бўлган: Лайли («Лайли ва Мажнун»), Зуҳра («Тоҳир ва Зуҳра»), Ширин («Фарҳод ва Ширин»), Тана («Эр Тарғин», Б. Брусиловский), Нигор («Кўр ўғли», У. Ҳожибеков), Татьяна, Лиза, Иоланта (П. Чайковский, «Евгений Онегин», «Иоланта»), Кармен (Ж. Визе, «Кармен»), Любаша (Н. РимскийКорсаков, «Шоҳ қайлиғи») ва б. Концерт репертуаридан ўзбек халқ қўшиқлари («Қошлари қаламлар» ва б.), чет эл композиторлари (Гендель, Моцарт, Шуберт, Глинка, Чайковский ва б.) асарлари кенг ўрин олган. Шу билан бирга X. ўзбек бастакор ва композиторларининг қўшиқ ва романсларининг илк ижрочиси сифатида ҳам танилди: Т. Содиқовнинг «Баҳор», М. Бурҳоновнинг «Табассум қилмадинг», «Ишқида» ва б., А. Муҳаммедовнинг «Алла», Ҳам. Раҳимовнинг «Севимли ёр» ва б.


Кирилл алифбосида мақола: ХЎЖАЕВА Салимахон Шоюсуповна ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ЗОКИРОВЛАР
АЛИШЕР НАВОИЙ
РОССИЯ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты