ХЎЖАЙЛИ (Хўжаэли) — Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумакмдаги шаҳар. Туман маркази. Амударёнинг қуйи оқими чап соҳилида, Нукусдан 24 км; т. й. станцияси, дарё пристани. Шаҳар ўртасидан Тошлиёп канали ўтади. Аҳолиси 75,4 минг киши (Водник шаҳарчаси билан бирга, 2003). «X.» атамаси 17-а. охири —18-а. бошларида пайдо бўлган. Рус тадқиқотчиси А. Л. Куннинг X. ҳақида 1874 й. эшитган ривоятлардан бирида X. қалъасини Туркистондан кўчиб келган эшон Аламин Хўжа қурган. Шунингдек, маҳаллий аҳоли орасида шаҳарга суфийларнинг яссавийлик оқимига мансуб хўжалар томонидан асос солинган деган ривоятлар бор. Шаҳар атрофида мил. ав. 4—3 а. ларда аҳоли яшаганлигини археологик қазилмалар тасдиклайди. X. ёнидаги Миздахқон ш. харобаси бунинг далилидир. Хўжайлининг табиати, бозорлари, мадрасалари, суғориш каналлари, аҳолиси тўғрисида А. Л. Кун, В. В. Бартольд ва б. томонидан ёзиб қолдирилган манбалардан маълум. Янги Хўжайли (т. й. станцияси) 1952—53 й. ларда т. й. ўтказилиши муносабати билан қурилган.
Хўжайлида пахта тозалаш, ғишт, ёғмой, сут заводлари, тикувчилик фкаси, нон, гўшт ктлари, газ компрессор стяси, 4 автокорхона мавжуд, меҳрибонлик уйи, 20 га яқин умумий таълим мактаби, касбҳунар коллежлари, 2 мусиқа, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, халқ театри, 4 маданият уйи, 14 кутубхона, маданият ва истироҳат боғи ва Хотира хиёбони бор. Марказий касалхона ва унинг тармоклари, поликлиника, 2 тиббий диспансер, шошилинч тиббий ёрдам бўлими фаолият кўрсатади.