ХЎЖАЙЛИ ТУМАНИ

ХЎЖАЙЛИ ТУМАНИ — Қорақалпоғистон Республикасидаги туман. 1926 й. 14 янв. да ташкил этилган. Амударёнинг чап соҳилида жойлашган. Шим. дан Нукус, жан. шаркдан Қораўзак, шим. ғарбдан Қанликўл, Шуманай туманлари, ғарб ва жан. дан Туркманистоннинг Кўҳна Урганч тумани билан чегарадош. Майд. 0,85 минг км2. Аҳолиси 146,4 минт киши (2004). Туманда 9 овул фуқаролари йиғини (Амударё, Бегжап, Жанажап, Кенагас, Кўлоб, Найманкўл, Саройкўл, Саричункўл, Сомонкўл), 1 шаҳар (Хўжайли), 1 шаҳарча (Водник) бор. Маркази — Хўжайаи ш.

Табиати. Рельефи, асосан, текисликдан иборат. Икдими кескин континентал. Йиллик ўртача тра 11°. Янв. нинг ўртача траси —6,9°, энг паст тра —32°. Июлнинг ўртача траси 27,1°, энг юқори тра 44». Вегетация даври 196 кун. Йилига 120 мм ёғин тушади. Туман худуди орқали Қўнғирот ва б. каналлар оқиб ўтади. Ўсимликлардан чий, қамиш, қўға, қўйтикан, рўвак, буғдойиқ, ажриқ, қорабароқ, оқбош, қарағай, юлғун, туранғил, ёввойи жийда, тол, селин ва б. ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан, асосан, кемирувчилар, судралиб юрувчилар; қушлардан ўрдак, ғоз, оққуш, қўтон, бирқозон, читтак, инуя, деҳқончумчуқ, қизилиштон, сассиқпопишак, зарғалдоқ ва б. учрайди. Тупроклари, асосан, қумли чўл тупроқлар. Фойдали қазилмалардан пойдеворда ишлатиладиган тош олинади (Саричункўл, Найманкўл).

Аҳолиси, асосан, қорақалпоқлар ва ўзбеклар, шунингдек, қозоқ, туркман, рус, татар, корейс ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳрлининг ўртача зичлиги 1 км2 га 172 киши (2004).

Хўжалиги. Туманда 10 саноат корхонаси (шу жумладан, ун ва ёрма ктлари, шоли окдаш, аралаш ем заводлари ва б.), 4 автокорхона, почта, электр алоқаси корхоналари, т. й. транспорти, газ қувурлари (РФнинг марказий рнлари ва Уралга газ узатадиган компрессор стялар), тикувчилик фкаси, гиламчилик корхонаси ва б. фаолият кўрсатади.

Қ. х. нинг асосий тармоғи — пахтачилик. Ғалла, сабзавот ва полиз, картошка, шоли, емхашак экинлари ҳам экилади. 11 ширкат, 5 фермер хужалик уюшмаси бор. 490 деҳқон хўжалиги ташкил этилган. Тумандаги 329 та фермер хўжалиги деҳқончилик, 69 таси чорвачилик, 16 таси боғдорчилик билан шуғулланади. Туманда 22,5 минг га ерга қ. х. экинлари экилади. Хўжайли тумани даги жамоа ва шахсий хўжаликларда қорамол, қўй ва эчки, йилқи, парранда боқилади. Пиллачилик билан ҳам шуғулланилади.

Туманда 72 умумий таълим мактаби, 2 махсус интернат мактаби, меҳрибонлик уйи, 4 ўқувчиларни касбга йўналтириш маркази ишлаб турибди.

9 маданият уйи, 3 клуб, халқ театри, маданият ва истироҳат боғи, 35 кутубхона аҳолига хизмат кўрсатади. 3 касалхона, 5 поликлиника, 2 диспансер, 10 қишлоқ врачлик пункта, 4 қишлоқ врачлик амбулаторияси, 14 фельдшеракушерлик пункти, тез тиббий ёрдам бўлими мавжуд.

Тарихий ва меъморий ёдгорликлардан Миздахқон ўрта аср шаҳри харобаси, унинг худудида Габр қалъа тепалиги, Жумард тепалиги, Антакия шаҳар тепалиги (14-а.), Мазлумхон Сулув мақбараси (13-а. охири — 14-а. боши), Шамун Наби мақбараси, Ражаб Халифа уйи, Қирқ чўпон ёдгорлиги сақланган.


Кирилл алифбосида мақола: ХЎЖАЙЛИ ТУМАНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
ҚАНЛИКЎЛ ТУМАНИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты