ХЎЖАКЕНТ МАКОНИ — мустье даври ғорлари. Ҳоз. Хўжакент қишлоғи (Тошкент вилояти) яқинидаги қоятошлар орасидан топилган (1957). Бир-бирига ёндош 2 та унгурдан иборат. 1унгурдан 36 м2 майдон очилиб, унинг 1—2қатламларидан илк ўрта асрларга оид сопол идишларнинг синиқлари ва бир неча тош қуроллар, 3қуйи қатламидан эса, мустье даврига оид сариқ харсангтош бўлаклари ва кўпгина тош қуроллар топилган. 10 дан ортиқ йирик тош, шунингдек, майда нуклеуслар учрайди. Хўжакент маконидан тош парракча, қирғич, ўчоқ ўрни, унинг атрофида қорайган тошлар ва қад. ҳайвонларнинг суяк қолдиқлари, 2ун гурдан эса ҳар хил тош қуроллар ва ҳайвон суяклари топилган. Хўжакент маконида яшаган неандерталлар овчилик ва теримчилик билан кун кечирганлар.